Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2008 й. 54-сон "Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2008 й.

N 54



ОЗИҚ-ОВҚАТ БУҒДОЙИНИНГ

СУҒУРТА ФОНДИНИ ҒАМЛАШ, САҚЛАШ,

ЯНГИЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Озиқ-овқат буғдойининг барқарор суғурта фондини шакллантириш, давлат ресурсидаги озиқ-овқат буғдойидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ва ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат ресурсидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланишнинг белгиланган баланси ҳажмларида ҳамда Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий мувофиқ равишда 2008 йил 20 апрелгача 2007 йил ҳосилидан озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлашни таъминласин.


3. Тармоқ корхоналарида жойлаштирилган суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг ҳажми зарур тарзда ҳисобга олиниши ва сифатли сақланиши учун шахсий жавобгарлик "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 14-15-сон, 100-модда.