Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 47-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 21-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-29-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-11-сон "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 27.04.2007 й. Қарори (АВ томонидан 11.06.2007 й. 1688-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

11.06.2007 й.

N 1688

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.04.2007 й.

N 47

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.04.2007 й.

N 21

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.04.2007 й.

N 2007-29

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

27.04.2007 й.

N 01-02/8-11

ҚАРОРИ



Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник

ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни

янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш

эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва

иншоотларни реконструкция қилишни амалга

оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан

имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида

(2007 йил 21 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 мартдаги "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3860-сон Фармонига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                                     Р. Азимов



Иқтисодиёт вазири                                                             Б. Хўжаев



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                            Б. Парпиев



Давлат божхона қўмитаси раиси                                       С. Носиров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 24-сон, 254-модда.