Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

"Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 16.08.2010 й. 2133-сон билан рўйхатга олинган 20.07.2010 й. Давлат солиқ қўмитаси 2010-28-сон, Молия вазирлиги 54-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-13-сон қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 16 августда 2133-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси,

Молия вазирлиги ва Давлат

божхона қўмитасининг

2010 йил 20 июлдаги

2010-28, 54, 01-02/8-13-сон қарорига

ИЛОВА



"Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган

инжиниринг компанияси ва "Қишлоқ қурилиш инвест"

инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар

бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари

билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар

томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари

бўйича пудрат ташкилотлари томонидан

имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 32-33-сон, 358-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбарлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил., 5-сон, 38-модда) мувофиқ "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси ва "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида улар томонидан амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари томонидан имтиёзларни қўллаш тартибини белгилайди.



I. "ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ИНВЕСТ"

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ИНЖИНИРИНГ

КОМПАНИЯСИ ТОМОНИДАН ИМТИЁЗЛАРНИ

ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 3 августдаги ПҚ-1167-сон "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси 2014 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлардан ҳамда Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади.


2. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) мувофиқ бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бюджетга тўланадиган солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисоблаб чиқарилмайди ва маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар) ҳамда бошқа мол-мулкнинг сотиш (харид) қийматига киритилмайди.

Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби юқорида қайд қилинган Низом билан тартибга солинади.



II. "ҚИШЛОҚ ҚУРИЛИШ ИНВЕСТ"

ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИ БИЛАН ТУЗИЛГАН

ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА ФОЙДАЛАНИШГА ТАЙЁР

ҲОЛДА ТОПШИРИШ ШАРТЛАРИ АСОСИДА ЯККА

ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ДОИРАСИДА АМАЛГА

ОШИРИЛАДИГАН ИШЛАР ҲАЖМЛАРИ БЎЙИЧА

ПУДРАТ ТАШКИЛОТЛАРИ ТОМОНИДАН

ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон "Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил., 5-сон, 38-модда) асосан "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича пудрат ташкилотлари 2014 йил 1 январгача:

солиқларнинг барча турларини давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод қилинади, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бундан мустасно;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод қилинади.


4. Пудрат ташкилотлари томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари фақат "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари асосида якка тартибда уй-жой қуриш доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳажмлари бўйича қўлланилади.


5. Пудрат ташкилотлари томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган божхона имтиёзлари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси ва кичик механизациялаш воситалари бўйича қўлланилади. Божхона имтиёзлари пудрат ташкилоти "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан тузилган шартномалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни амалга оширишни тасдиқловчи мазкур Низомнинг иловасида келтирилган шаклда "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси томонидан бериладиган маълумотномага мувофиқ тақдим этилади. Маълумотнома товарларни эркин муомалага чиқариш режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви вақтида тақдим этилади.


6. Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқлар ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 14-сон, 105-модда) билан тартибга солинади.



III. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


7. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.


8. Мазкур Низом "Қишлоқ қурилиш инвест" ихтисослаштирилган инжиниринг компанияси билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА

Тақдим этилади



(божхона расмийлаштируви жойи бўйича ҳудудий божхона органи)

МАЪЛУМОТНОМА

Берилди


Юридик шахснинг тўлиқ номи


         

           

          

Юридик манзили


         

         

          

СТИР


Ушбу пудрат ташкилоти "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси билан 20___йил "___"____________________-сон тузилган шартномаси бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартлари билан якка тартибда уй-жой қуриш доирасида ишлар ҳажмларини амалга оширишини тасдиқлайди.

Раҳбар


__________/__________________/


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 33-сон, 281-модда.