Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 79-сон, Марказий банк Бошқарувининг 258-В-2-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-38-сон, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 01-088-сон "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 07.09.2006 й. Қарори (АВ томонидан 30.09.2006 й. 1408-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.09.2006 й.

N 1408-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.09.2006 й.

N 79


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.09.2006 й.

N 258-В-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

07.09.2006 й.

N 2006-38


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

"ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИНИНГ

07.09.2006 й.

N 01-088


ҚАРОРИ



1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички

муҳандислик коммуникациялари ва умумий

фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш

ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги

низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2006 йил 10 октябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлашни якунига етказиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги 2006 йил 25 июлдаги ПҚ-425-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг намунавий уставини ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати билан кўп квартирали уйдаги турар жойга мўлжалланмаган бино мулкдорлари ўртасидаги намунавий шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги 2006 йил 30 майдаги 100-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 22-сон, 196-модда) асосан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2004 йил 20 августдаги 97, 258-В, 2004-53, 01-931-сонли қарори билан тасдиқланган "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом"га (2004 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 1408 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил 37-сон, 414-модда; 2005 йил 39-сон, 196-модда) иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киритилсин.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

Бош директори

У. Холмуҳамедов

*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 40-сон, 399-модда.