Молия вазирлигининг 66-сон, Марказий банк Бошқарувининг 258-В-1-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2005-44-сон, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 01-1/966-сон "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 12.08.2005 й. Қарори (АВ томонидан 28.09.2005 й. 1408-1-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.09.2005 й.
N 1408-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 12.08.2005 й. N 66 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 12.08.2005 й. N 258-В-1 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 12.08.2005 й. N 2005-44 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ "ЎЗКОММУНХИЗМАТ" АГЕНТЛИГИНИНГ 12.08.2005 й. N 01-1/966 |
ҚАРОРИ
1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички
муҳандислик коммуникациялари ва умумий
фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш
ишларини маблағ билан таъминлаш тартиби
тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида
(2005 йил 8 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли "Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил 5-6-сон, 30-модда) қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2004 йил 20 августдаги 97, 258-В, 2004-53, 01-931-сонли қарори билан тасдиқланган "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини маблағ билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низом"га (2004 йил 14 сентябрь, рўйхат рақами 1408 - Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 414-модда) иловага* асосан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Молия вазири
|
С. Раҳимов |
Марказий банк Бошқаруви раиси
|
Ф. Муллажонов |
Давлат солиқ қўмитаси раиси
|
Б. Парпиев |
"Ўзкоммунхизмат" агентлиги Бош директори |
У. Холмуҳамедов |
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 39-сон, 301-модда.