Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли пунктларида турар жойларни тутиб туриш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар ва коммунал хизматларни тўлаш Тартиби (кўчирмалар) (АВ томонидан 12.03.1999 й. 666-сон.билан рўйхатга олинган Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги 1999 йил 10 февралда тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.1999 й.

N 666




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

10.02.1999 й.



Мазкур Тартиб рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва аҳоли

пунктларида турар жойларни тутиб туриш ва

таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар ва

коммунал хизматларни тўлаш

ТАРТИБИ


(Кўчирмалар)


2. Тураржойларни тутиб туриш ва таъмирлаш билан боглик харажатларни ва кўрсатиладиган коммунал хизматларни тўлаш тартиби

2.1. Уй-жой фондининг мулкдорлари ёки улар ваколат берган органлар (шахслар), уй-жой фонди ташкилотини бошқарувчилар унинг сақланишини таъминлашга, шу жумладан, тураржойларга қараш, жорий ва капитал таъмирлашга доир ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) мажбурдирлар.

2.2. Уй-жой фондини тутиб туриш ва таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни қуйидагилар тўлайдилар:

- кўп хонадонли уйларда хонадон соҳиблари уйда ўзлари эгаллаган умумий майдонга мутаносиб равишда хонадон соҳиблари билан турли мулкчилик шаклидаги таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ўртасида хонадонга (тураржой биносига) техник хизмат кўрсатиш хусусида тузилган шартномага биноан;

- муниципал, идоравий уй-жой фонди ва бир ма

...