Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.10.1998 й. 423-сон "Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
03.10.1998 й.
N 423
ХЎЖАЛИК ҲИСОБИДАГИ ТЕХНИК
РЎЙХАТГА ОЛИШ РЕСПУБЛИКА
КАДАСТР БЮРОСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқида тегишли бўлган бинолар ва иншоотлар бўйича рўйхатга олиш-баҳолаш ишларини амалга ошириш тўғрисида" 1998 йил 21 январдаги 35-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Хўжалик ҳисобидаги техник рўйхатга олиш республика кадастр бюроси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Бош вазир Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 10, 36-модда.