Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 27.12.1996 й. 352-I-сон "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1996 й.

N 352-I



"ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ СИЁСАТИНИНГ

АСОСЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин, республика вазирликлари ва идоралари мазкур Қонунга зид келувчи ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари "Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар амалдаги қонун ҳужжатларининг ушбу Қонунга зид келмайдиган қисми қўлланилаверади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                      Э. Халилов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси", 1997 й., N 2, 51-модда