Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.07.1993 й. 371-сон "Ўзбекистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.07.1993 й.

N 371



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОММУНАЛ

ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасида коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришни такомиллаштириш тўғрисидаги Фармонга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзсувоқова", "Ўзтаъмирқурилиш", "Ўзиссиқликманбаи", "Ўзбекгаз" республика ишлаб чиқариш бирлашмалари ва вилоятлар уй-жой-коммунал хўжалигининг ишлаб чиқариш бирлашмалари тугатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига бевосита бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларнинг рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Вазирлик 3 ой муддатда мазкур иловада қайд этиб ўтилган корхоналар ва ташкилотларнинг бир қисмини тегишли ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари бўйсунишига беришни кўриб чиқсин ва берсин.


2. Қуйидаги ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ташкил этилсин:

вилоятларда - маҳаллий бўйсунишдаги уй-жой-коммунал хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари, тугатилаётган "Ўзсувоқова", "Ўзтаъмирлашқурилиш", "Ўзиссиқликманбаи" ва "Ўзбекгаз" республика ишлаб чиқариш бирлашмаларининг вилоят бўлинмалари негизида, бевосита Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бўйсунишида қолувчи вилоятлараро ва республика аҳамиятига эга бўлган корхоналар бундан мустасно;

Тошкент шаҳрида - Тошкент шаҳар ҳокимлиги уй-жой-коммунал хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари негизида, унинг таркибига "Ўзбекгаз" ишлаб чиқариш бирлашмасининг "Тошгаз" газ хўжалигидан фойдаланиш бошқармасини берган ҳолда;

шаҳарларда ва туманларда - шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармалари.


3. Вилоят (Тошкент шаҳри) ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасининг ва шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармасининг намунавий тузилмалари 2, 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари Ўзбекистон Реcпубликаси Коммумал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда тегишли вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги, шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармалари эса - ҳудудий бирлашма ва шаҳар (туман) ҳокимлиги қарамоғида бўладилар;

вилоятлар, Тошкент шаҳрининг ҳудудий бирлашмалари бошлиқлари лавозимларига кўра вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига республикада коммунал хизмат кўрсатишни бошқаришнинг ана шундай тузилмасини қабул қилиш тавсия этилсин.


6. "Ўзуйжойкоммункомплект" ишлаб чиқариш бирлашмаси "Ўзкоммунмашкомплект" республика бирлашмасига айлантирилсин, Ангрен тажриба-механика заводи, "Фарғонагазаппарат" заводи, "Ўзбекгазавтоматика" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Шарқ" брокерлик идораси унинг таркибига берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги:

аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари орқали шартнома асосида амалга оширади;

тармоқни ривожлантириш учун марказлаштирилган тартибда ажратиладиган валюта маблағларининг, сармоя маблағларининг, моддий-техника ресурслари ва давлат эҳтиёжлари учун маҳсулотларга квоталарнинг фонд эгаси ҳисобланади;

вазирликка бевосита бўйсунувчи ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари ва корхоналари ҳамда ташкилотларининг даромадларидан ажратмалар ҳисобига умумтармоқ дастурларини маблағ билан таъминлаш, вазирлик аппаратини сақлаш ва бошқа харажатлар учун коммунал хизмат кўрсатишни барқарорлаштириш ва ривожлантиришнииг ягона жамғармасини ташкил этади;

ўз ваколати доирасида республика ҳудудида барча вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар, идоралар, Қорақаллоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, бирлашмалар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва республика фуқаролари учун мажбурий бўлган коммунал хўжалик объектларидан фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш соҳасида норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади.


9. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1994 йилдан бошлаб:

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги хўжаликлараро сув қувурларини ривожлантиришга ва уларни қуришга ҳамда республика аҳамиятига эга бўлган объектларга;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳудудларнинг ўзларининг маблағлари ҳисобидан таъминлашга босқичма-босқич ўтишни ҳисобга олган ҳолда объектларни ривожлантиришга ва туманлараро, туман ички магистрал тарқатувчи тармоқлар қурилишига, сув, газ, иссиқлик таъминоти ва канализация объектларига белгиланган тартибда марказлаштирилган сармоя маблағлари лимитини ажратишни назарда тутсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 1994 йил 1 январгача коммунал тармоқнинг асосий молиявий кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқсин.


11. "Ўзшартномасавдо" ва бошқа ихтисослаштирилган таъминот-сотиш ташкилотлари коммунал хўжалигини капитал қурилиш, қайта қуриш, асосли тузатиш ва объектлардан фойдаланиш учун ишлаб чиқариш-техника маҳсулотларининг зарур турлари билан устувор тартибда давлат эҳтиёжлари даражасида таъминлашни амалга оширсинлар.


12. Ўзбекистон Республикаси коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ ва унинг ходимлари сони - 130 нафардан иборат этиб (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) тасдиқлансин.

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига вазирнинг 4 нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 9 кишидан иборат ҳайъатга эга бўлишга рухсат берилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги икки ҳафта муддатда:

ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси ва шаҳар (туман) коммунал-фойдаланиш бошқармаси тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин;

вазирликнинг янги вазифалари ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги Низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


14. Ўзбекистон СCР Министрлар Советининг 1988 йил 30 авгуcтдаги 308-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил октябрь ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.