Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 16-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-8-сон "Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 05.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 17.02.2009 й. 1906-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.02.2009 й.

N 1906

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.02.2009 й.

N 16

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

05.02.2009 й.

N 2009-8

ҚАРОРИ



Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори

киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий

тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби

тўғрисидаги Вақтинчалик низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 27 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Ягона ижтимоий тўловнинг базавий миқдори киритилиши муносабати билан ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 8-сон, 85-модда.