Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 19-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-9-сон "Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 12.03.2010 й. Қарори (АВ томонидан 25.03.2010 й. 1908-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.03.2010 й.

N 1908-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

12.03.2010 й.

N 19


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

12.03.2010 й.

N 2010-9


ҚАРОРИ



"Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 4 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (II)-сон), Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 232-модда) 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1245-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 9 февралдаги 20, 2009-9-сонли "Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 1908, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 97-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                         Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                                Б. Парпиев






Қарорга

ИЛОВА



"Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб

чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Номида ва 1-банддаги "Цементга" деган сўздан кейин "ва клинкерга" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2. Низомда:


а) номи ва муқаддимасидаги "Цементга" деган сўздан кейин "ва клинкерга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


б) 2-бандида:

"цементни", "цементнинг" деган сўзлар тегишинча "цементни (клинкерни)", "цементнинг (клинкернинг)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Соф қўшимча фойда - қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг чегирилиб ташланган ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир";


в) 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини ҳисоблаб чиқаришда соф қўшимча фойда суммаси солиқ солинадиган базага қўшилмайди";


г) 4-бандидаги "цемент" деган сўз "цемент (клинкер)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


д) 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Соф қўшимча фойда солиқ солинадиган базадир";


е) 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"12. Қўшимча фойда солиғининг ҳисоб-китоби давлат солиқ хизмати органларига ҳар бир маҳсулотнинг тури бўйича ортиб борувчи якун билан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача, ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловалари шаклида тақдим этилади";


ж) иловаси 1-илова деб ҳисоблансин;


з) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:

Юридик шахс

штампи

Цемент ва клинкерга қўшимча

фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш

ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

________________________-туман (шаҳар) Давлат солиқ инспекциясига

Солиқ тўловчи



(корхона, ташкилотнинг номи)

СТИР












Телефон____________________________________________________

Тўловчи манзили____________________________________________

Ҳисоб-китоб рақами_____________________________________-сон

(банк муассасаси номи, коди)



Клинкерга қўшимча фойда солиғи

ҲИСОБ-КИТОБИ

            

Кўрсаткичлар


Сатр коди


Ўлчов

бирлиги


Суммаси


Реализация қилинган клинкер ҳажми


010

тонна


Клинкерни қопларга қадоқлаш харажатлари (қоплар қиймати қўшилган ҳолда) ва қўшилган қиймат солиғи чегириб ташланган ҳолда барча ҳажмга реализация қилиш суммаси


020

минг сўм


1 тонна клинкернинг ҳисоб-китоб баҳоси


030

сўм


Реализация қилинган клинкернинг барча ҳажми ҳисоб-китоб баҳоси (010-сатр х 030-сатр)


040

минг сўм


Барча ҳажмга қўшимча фойданинг жами суммаси (020-сатр - 040-сатр)


050

минг сўм


Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар, жами ____% ставкада: (050-сатр х %)


060

минг сўм


Солиқ солинадиган база (050-сатр - 060-сатр)


070

минг сўм


қўшимча фойда солиғининг белгиланган ставкаси


080

%


Бюджетга тўланадиган қўшимча фойда солиғи суммаси (070-сатр х 080-сатр)


090

минг сўм


Ўтган ҳисобот даври учун ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланган қўшимча фойда солиғи суммаси


100

минг сўм


Қўшимча фойда солиғи тўлангандан кейин корхона ихтиёрида қоладиган сумма (070-сатр - 090-сатр)*


110

минг сўм


             

          

*) Изоҳ: Корхона ихтиёрида қолган сумма, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоб-китобида: балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлган тўловчиларнинг 020-сатри; балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган тўловчиларнинг 010-сатри камаяди.

Раҳбар







(имзоси)


(Ф.И.Ш.)

Бош бухгалтер







(имзоси)


(Ф.И.Ш.)

20___йил "__" _________________             М.Ў.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 90-модда.