Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 20-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2009-9-сон "Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 09.02.2009 й. Қарори (АВ томонидан 24.02.2009 й. 1908-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.02.2009 й.

N 1908

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.02.2009 й.

N 20

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.02.2009 й.

N 2009-9

ҚАРОРИ



Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини

ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

(2009 йил 6 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-1024-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 515-модда) мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Илова қилинаётган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2008 йил 8 февралдаги 13 ва 2008-10-сон билан тасдиқланган "Цементга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (2008 йил 21 февраль, рўйхат рақами 1772 Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 8-9-сон, 48-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Молия вазири                                                                       Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                              Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 9-сон, 97-модда.