Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 27.07.2010 й. 2126-сон билан рўйхатга олинган 14.07.2010 й. Молия вазирлиги 59-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-29-сонли қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 27 июлда 2126-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2010 йил 14 июлдаги

59, 2010-29-сонли қарорига

ИЛОВА



Ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс

Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган

автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ички бозорда сотилаётган "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларга акциз солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.


I. АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛОВЧИЛАР


1. Акциз солиғини тўловчилар "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган янги автомобилларни "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ билан тузилган савдо-дилерлик келишувлари (матнда - "дилерлар") асосида сотувчи юридик шахслардир.


II. СОЛИҚ СОЛИШ ОБЪЕКТИ ВА СОЛИҚ

СОЛИНАДИГАН БАЗА


2. Акциз солиғи бўйича солиққа тортиш объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ солиққа тортиладиган "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни сотиш ҳисобланади.

3. Акциз солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган база бўлиб, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган автомобилларни дилерлар томонидан республика ичида сотиладиган, дилернинг комиссион мукофотини чегириб ташлаган ҳолдаги қиймати ҳисобланади.


III. АКЦИЗ СОЛИҒИ МАБЛАҒЛАРИНИ

ҲИСОБЛАШ ВА ЖАМЛАШ ТАРТИБИ


4. Сотилган автомобилга акциз солиғи суммаси қуйидаги формула орқали ҳисобланади:

     

S = Н х

А

бу ерда:



100 + A


S - акциз солиғи суммаси;

Н - солиқ солиш базаси;

А - акциз солиғи ставкаси.


Мисол: Дилер томонидан "МХ В0" модификацияли "Матиз ВЕSТ" русумли автомобиль 11 363,38 минг сўм чакана нархга сотилган бўлиб, ушбу сумма 222,81 минг сўмга тенг бўлган дилернинг комиссион мукофот пулини ҳам ўз ичига олган. Акциз солиғининг ставкаси 29% га тенг. Солиқ солиш базаси 11 140,57 минг сўмни (11 363,38 - 222,81) ташкил этади. Шунда акциз солиғининг суммаси 2 504,47 минг сўмни (11 140,57 * 29/129) ташкил этади.


5. Ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ ҳисобланган акциз солиғи суммаси, автомобилларни сотишдан олинадиган тушум билан биргаликда, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағига бир вақтда ўтказилади.

6. Хорижий валютадаги халқаро пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда автомобиллар сотилганда, автомобиль учун тўлов суммаси тўлов ўтказилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича ички бозорда амалда бўлган чакана нархига эквивалент миқдорда харидорлар томонидан "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг транзит валюта ҳисобварағига ўтказилади. Бунда, "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ миллий валютадаги ўз пул маблағлари ҳисобидан:

акциз солиғи суммасини - "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағига;

дилернинг комиссион мукофот суммасини - дилернинг талаб қилиб олингунча бўлган депозит ҳисобварағига ўтказади.

7. "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ билан дилерлар орасидаги ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолати савдо-дилерлик келишувлари шартларига мувофиқ ҳар ойлик солиштирма далолатномалар тузиш орқали назорат қилиб борилади.

8. "Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖнинг акциз солиғи махсус банк ҳисобварағидан маблағлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда ҳисоб-китобларни топшириш муддатларидан кечиктирмай кўчирилади.


IV. ҲИСОБ-КИТОБНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


9. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби дилерлар томонидан солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига, ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда ҳар ойда, солиқ давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.


V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


10. Акциз солиғини тўғри ҳисоблаш ва тўлаш, ҳамда давлат солиқ хизмати органларига ўз вақтида ҳисоб-китобларни тақдим этиш бўйича масъулият қонунчиликка мувофиқ, дилерлар зиммасидадир.


11. Акциз солиғи маблағларининг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, ушбу Низом ва қонунчиликнинг бошқа ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


12. Ушбу Низом "Ўзавтосаноат" АК билан келишилган.






Низомга

ИЛОВА



Юридик шахснинг тамғаси

Давлат солиқ инспекциясига


туман (шаҳар)

Солиқ тўловчи



ташкилотнинг номи

СТИР











     

Телефон


Тўловчининг манзили


Ҳисоб рақами N



(банк номи, код)

20__йил учун ички бозорда сотилаётган

"Женерал Моторс Ўзбекистон" АЖ

автомобилларига акциз солиғининг

ҲИСОБИ

(сўм)

Автомобиль моделлари


Битта

автомобил-

нинг чакана

нархи


Битта автомобилга

нисбатан солиқ базаси

(дилернинг комиссион

мукофот суммасини

чегирган ҳолдаги

автомобилнинг

чакана нархи)


Акциз

солиғи

ставкаси,

%


Битта

автомо-

билга

акциз

солиғи


Шу моделдаги

ва модифика-

циядаги сотилган

автомобиллар

сони, дона


Акциз солиғи

суммаси

(6-уст. х

7-уст.)


Модел номи


Опцияси


1

2

3

4

5

6

7

8






















Ҳаммаси бўлиб ҳисобланди

Раҳбар




(Ф.И.Ш.)


Бош бухгалтер




(Ф.И.Ш.)


20 __йил "__" ________           М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 30-сон, 257-модда.