Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 5-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2013-3-сон "Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 17.01.2013 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2013 й. 2310-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2013 й.

N 2310-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.01.2013 й.

N 5


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.01.2013 й.

N 2013-3


ҚАРОРИ



Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз

солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон "Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 29-сон, 327-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 79, 2011-37-сонли қарори (рўйхат рақами 2310, 2012 йил 9 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 йил, 2-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқариладиган табиий газга акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"10. Акциз солиғининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тақдим этилади.".


2. Мазкур қарор "Ўзбекнефтегаз" МХК билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Молия вазири



Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 февраль, 6-сон, 82-модда