Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банки 3/1-сон, Молия вазирлигининг 7-сон "Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги 23.01.2010 й. Қарори (АВ томонидан 08.02.2010 й. 1319-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.02.2010 й.

N 1319-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИНИНГ

23.01.2010 й.

N 3/1


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.01.2010 й.

N 7


ҚАРОРИ



Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё"

ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари

хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар

ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартириш киритиш ҳақида


2010 йил 18 февралдан кучга киради


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2004 йил 21 февралдаги 246-В, 33-сонли қарори (рўйхат рақами 1319, 2004 йил 2 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 9-сон, 109-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида Низом"га иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк Раиси                                                    Ф. Муллажонов



Молия вазири                                                                 Р. Азимов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банклари томонидан "Қишлоқхўжаликкимё"

ҳудудий акциядорлик жамиятларига минерал ўғит ва

ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари

хариди учун қисқа муддатли мақсадли кредитлар

ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга

киритилаётган ўзгартириш


1. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"16. Ушбу кредитлар "Қишлоқхўжаликкимё" ҳудудий акциядорлик жамиятларининг 23222, 23220 ва 23210-ҳисоб варағига келиб тушган маблағлар (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30, 288-В-сон қарори (рўйхат рақами 1675, 2007 йил 14 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 16-сон, 168-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида Низом" асосида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган кредитлар) ҳисобидан биринчи навбатда муддатли мажбуриятнома асосида мемориал ордер билан ундириб олинади. Бунда ҳисобланган фоизлар кредитлардан олдин ундирилади".


2. Мазкур ўзгартириш "Ўзкимёсаноат" Давлат акционерлик компанияси билан келишилган.



Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 54-модда