Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 10.12.2007 й. 213-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.01.2008 й. 1764-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.01.2008 й.

N 1764




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

10.12.2007 й.

N 213


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги

зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона

ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 10 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Давлат инспекциясини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини Бош Давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида"ги 449-сонли ва 2003 йил 28 июндаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги 290-сонли қарорларига асосан БУЮРАМАН:


1. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисидаги низом" иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.


3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Ў. Барноев зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                       С. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 5-сон, 23-модда.