Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 04.05.2005 й. 115-сон "Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 06.07.2005 й. 1490-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.07.2005 й.

N 1490

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

04.05.2005 й.

N 115


БУЙРУҒИ



Кимёвий ва биологик маҳсулотларга

буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ

хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларини улар

билан таъминлаш тўғрисида йўриқномани

тасдиқлаш ҳақида


(2005 йил 16 июлдан кучга киради)


Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 148-сонли қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини биологик ва кимёвий воситалар билан ўз вақтида таъминланишини яхшилаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Кимёвий ва биологик маҳсулотларга буюртманомаларни шакллантириш ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини улар билан таъминлаш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.


3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни вазир ўринбосари О. Оллаберганов ва Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази Бош директори Т. Сатторовлар зиммасига юклатилсин.



Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири                                С. Исмаилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 27-сон, 197-модда.