Давлат божхона қўмитасининг 04.02.2015 й. 01-02/3-07-сон “Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори (АВ томонидан 05.03.2015 й. 2659-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.03.2015 й.
N 2659
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
04.02.2015 й.
N 01-02/3-07
ҚАРОРИ
Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга
қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Олий ҳарбий божхона институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис З. Дусанов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 9 март, 9-сон, 107-модда