Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.01.2016 й. 4-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 25 июлдаги 228-сон қарорига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.01.2016 й.

N 4



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА"

2012 ЙИЛ 25 ИЮЛДАГИ 228-СОН ҚАРОРИГА

ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорини бажариш юзасидан, олий таълим муассасаларида "Электрон таълим" миллий тармоғи фаолиятини такомиллаштириш ва бошқариш, шунингдек ахборот-коммуникация технологияларини янада фаол жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 25 июлдаги 228-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 6 январдаги

4-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида

электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш

тўғрисида" 2012 йил 25 июлдаги 228-сон қарорига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Таълим" ахборот тизимлари мажмуасининг олий таълим қисмини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш".


2. 5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Марказни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказининг Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уй манзилидаги биносига ижара тўловисиз жойлаштирсин".


3. Илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус

таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида

электрон таълимни жорий этиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ







Директор





































Инновацион

лойиҳалар ва

истиқболли

ривожлантириш

бўлими

2 киши

Ахборот-таълим

ресурсларини

ривожлантириш

бўлими

2 киши

Корпоратив

тармоқни

бошқариш бўлими

3 киши

Тизимларни

лойиҳалаштириш

ва дастурлаштириш

бўлими

5 киши





































Веб-портални

юритиш ва

ахборот хизмати

бўлими

2 киши

Мониторинг ва

таҳлил бўлими

2 киши

Кадрлар

малакасини

ошириш бўлими

2 киши

Техник ва дастурий

таъминлаш бўлими

2 киши



































Юрисконсульт

1 киши

Бухгалтерия

2 киши

Фойдаланиш-хўжалик

хизмати

2 киши











         

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 26 киши,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 21 киши".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 11 январь, 1-сон, 6-модда