Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 26.10.2015 й. 8-2015-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 06.11.2015 й. 1963-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.11.2015 й.

N 1963-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

26.10.2015 й.

N 8-2015


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасалари битирувчиларининг якуний

давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълимнинг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 22 майдаги 160-сон буйруғи (рўйхат рақами 1963, 2009 йил 5 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 23-сон, 267-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                             А. Вахабов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси олий таълим

муассасалари битирувчиларининг якуний

давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якуний давлат аттестацияси таълим йўналиши (мутахассислиги) ўқув режаларига мувофиқ қуйидаги турлардаги бир ёки бир неча аттестация синовларидан иборат:".


2. 8-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якуний давлат аттестацияси синовлари ўқув жараёни жадвалида кўрсатилган муддатларда ўтказилади. Магистрлик диссертациясини расмий ҳимоя қилиш куни олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан тасдиқланган жадвал асосида белгиланади.".


3. 9-банддан "(магистрлик диссертациясини)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 14-банддаги "ўзини-ўзи" деган сўзлар "ўзини ўзи" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. 17-банддаги "ёзма" деган сўз "ёзма, тест" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якуний давлат аттестациясига тегишли ўқув режа ва фан дастурларини тўлиқ тугатган ва ўқув режасида назарда тутилган барча синовлардан муваффақиятли ўтган талабалар қўйилади.".


7. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Якуний давлат аттестацияси синовларидан (аттестация синовлари турларининг бири бўйича) ўта олмаган шахс ўқиш муддати тугагандан сўнг, уч йил ичида аризасига мувофиқ тегишли синовни (ўта олмаган аттестация синовларининг ҳар бир тури бўйича бир марта) қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда олий таълим муассасаси ректори (директори) шахсни якуний давлат аттестацияси синовларини қайта топширишга қўйиш бўйича буйруқ чиқариши лозим.

Муддатли ҳарбий хизматда бўлган вақт, уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун бериладиган таътил вақти мазкур уч йиллик муддатга кирмайди.

Якуний давлат аттестацияси синовларидан иккинчи марта ҳам ўта олмаган ёки уч йил ичида якуний давлат аттестацияси синовларини қайта топшириш учун мурожаат қилмаган шахсга синовларни қайта топшириш учун рухсат бериш масаласи унинг аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ҳал этилади.".


8. 31-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


9. Мазкур ўзгартиришлар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси, "Навоий кон-металлургия комбинати" ДК, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 9 ноябрь, 44-сон, 571-модда