Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.08.2015 й. 241-сон "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2015 й.

N 241


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2359-сон, "Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 23 июндаги ПҚ-2360-сон, "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини яхшилаш ва юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 20 майдаги ПҚ-1533-сон ва "Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 30 апрелдаги ПҚ-2170-сон қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитиш билан қамраб олишни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 7 июндаги 109-сон, "2015/2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида" 2015 йил 3 июндаги 145-сон қарорларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш Давлат комиссияси тўғрисидаги янгиланган низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат тест марказини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 14 майдаги 258-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 5-сон, 28-модда), шунингдек қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.Ю. Ходиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 24 август, 33-сон, 441-модда