Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Халқ таълими вазирлигининг 28-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 46-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 61-қ/қ-сон "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 31.12.2015 й. Қарори (АВ томонидан 10.02.2016 й. 2763-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.02.2016 й.

N 2763

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2015 й.

N 28-мҳ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2015 й.

N 46


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

31.12.2015 й.

N 61-қ/қ


ҚАРОРИ



Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони

бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим

муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни

сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон "Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ўқувчиларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Халқ таълими вазири

У. Иноятов

Соғлиқни сақлаш вазири

А. Алимов

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири

А. Абдуҳакимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 15 февраль, 6-сон, 60-модда