Халқ таълими вазирлигининг 15-мҳ-сон, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 30-сон “Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 10.06.2015 й. Қарори (АВ томонидан 30.06.2015 й. 2691-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2015 й.
N 2691
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.06.2015 й. N 15-мҳ |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ 10.06.2015 й. N 30 |
ҚАРОРИ
Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган
ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда
якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ таълими вазири
|
У. Иноятов |
Соғлиқни сақлаш вазири |
А. Алимов |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 6 июль, 26-сон, 346-модда