Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 29.08.1997 й. 465-I-сон "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.08.1997 й.

N 465-I


"ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ

ТАРТИБИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг умумий ўрта таълим олишга, уч йиллик академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга ҳамда олий маълумотли мутахассислар тайёрлашга тааллуқли 12, 13 ва 14-моддаларидаги қоидалар Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган муддатларда жорий этилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳукумат қарорларини "Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирсин, вазирликлар ва идоралар мазкур Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки, қонун ҳужжатлари "Таълим тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштирилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун ҳужжатларининг мазкур Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилади.


5. 1992 йил 2 июлда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 342-модда; 1993 йил, N 6, 268-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                  Э. Халилов