Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.05.1997 й. 269-сон "Қўнғирот сода заводи қурилишини жадаллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.05.1997 й.

N 269



ҚЎНҒИРОТ СОДА ЗАВОДИ

ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ВА

УНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республика халқ хўжалигининг сода заводининг кенг турдаги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қондириш ва лойиҳанинг валюта ҳаражатларини қоплашини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қўнғирот сода заводи қувватларини ишга тушириш босқичлари 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Лойиҳанинг бош буюртмачиси этиб - "Ўзкимёсаноат" уюшмаси;

бош пудратчиси этиб - "Шаннесман Зиферт ГмбХ", "Шторк Компримо СКЛ ГмбХ", "Вемекс Хандел ГмбХ" фирмаларидан иборат Германия фирмалари консорциуми белгилансин.


3. "Ўзқурилишматериаллари" давлат концерни ва "Ўзкимёсаноат" уюшмаси икки ҳафта муддатда Қўнғирот сода заводи бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари, асосий фондлар, тугалланмаган қурилиш ҳамда барча активлар ва пассивларни қабул қилиш-топширишни амалга оширсинлар.


4. Маълумот учун қабул қилинсинки, консорциум:

НИОХИМ (Харьков шаҳри) лойиҳалаш институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси лойиҳалаш ташкилотларини жалб этган ҳолда сода заводини комплекс лойиҳалаштиришни ва уни қуришни ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топширишни;

асбоб-ускуналар ва машиналарни, шу жумладан Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилардан етказиб беришни;

Ўзбекистон қурилиш ташкилотларининг қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа муаллифи сифатида текшириш ва қабул қилишни;

шеф-монтаж ҳамда асбоб-ускуналарни комплекс созлаш-ишга тушириш ишларини;

кадрларни ўқитиш ва тайёрлашни;

ишлаб чиқариш қувватларининг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш ва уларни лойиҳадаги кўрсаткичларга чиқаришни;

жалб қилинадиган чет эл кредитларини тўлаш мақсадида тайёр маҳсулотнинг 40-50 фоизини экспортга сотишни амалга оширади.


5. Белгилансинки, лойиҳани молиявий таъминлаш 2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Республикаси банкларининг кредит ресурслари ва чет эл банкларининг кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Қуйидагилар маблағ билан таъминлаш манбалари этиб белгилансин:

а) контрактолди ишлари, лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш ва бош контрактнинг:

бош пудратчи томонидан амалга ошириладиган қисмига - кейинчалик уларни лойиҳанинг "инжиниринг" моддаси бўйича умумий қийматига киритган ҳолда консорциумнинг ўз маблағлари;

НИОХИМ (Харьков шаҳри) институти ва Ўзбекистон лойиҳалаш ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган қисмига - Ўзбекистон Республикасининг 1997 йилги Инвестиция дастурига киритилган давлат бюджети маблағлари;

б) лойиҳани амалга ошириш ишларининг:

ижтимоий-ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш қисмига - Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари;

асосий объект бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажариш қисмига - Ўзбекистон Респубишкаси банкларининг кредит ресурслари;

инжиниринг, асбоб-ускуналар ва технология сотиб олиш қисмига - чет эл кредит ташкилотлари маблағлари.


7. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ой муддатда "Берлинер Банк" (ГФР) билан музокаралар ўтказсин аа алоҳида кредит линиясини очган ҳолда лойиҳани молиявий таъминлашни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. "Ўзкмёсаноат" уюшмаси:

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий миллий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ва контрактни экспертизадан ўтказсин ҳамда маблағ билан таъминлаш манбаларини аниқлаштирган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

балансга олинаётган Қўнғирот сода заводи қурилиши дирекцияси ҳаражатларини лойиҳанинг смета қийматига киритсин.


9. 3-иловага мувофиқ пудратчи ташкилотларга Қўнғирот сода заводи ташқи инфратузилмаси объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини бажариш топширилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Қўнғирот сода заводи курилиши тўғрисида" 1995 йил 2 мартдаги 79-сон қарорининг 1, 3, 5, 6, 7, 8, 9, 11, 13, 14-бандлари ҳамда 2-бандининг 1-хат боши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилида берилади.