Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.2013 й. 297-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.2013 й.

N 297




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМ

ОВҚАТЛАНИШ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИНИ

ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ 20 АВГУСТДАГИ

184-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Олий таълим муассасаларида соғлом овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим муассасаларида соғлом овқатланиш шарт-шароитларини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 20 августдаги 184-сон қарорига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:

а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги "таълим муассасаларида" сўзларидан кейин "(олий таълим муассасалари бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;

б) Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг I бўлимига қуйидаги мазмундаги 5-1-банд қўшилсин:

"5-1. Олий таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш мазкур муассасалар томонидан амалга оширилганда уларга нисбатан ушбу Низомнинг 6 - 22-бандлари қоидалари татбиқ этилмайди".


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 11 ноябрь, 45-сон, 591-модда