Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.2014 й. 336-сон “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.2014 й.

N 336



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Франция Республикаси Ҳукумати иштирокида "Навоий вилоятидаги "Навоий" ва "Учқора" насос станцияларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга оширишга доир келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 23 августдаги ПҚ-2029-сон қарорига мувофиқ "Навоий вилоятидаги "Навоий" ва "Учқора" насос станцияларини реконструкция қилиш" лойиҳасининг ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳаларни амалга ошириш маркази" давлат муассасасининг молиялаштирилишини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 июндаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 5 декабрдаги

336-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув

хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 25-банднинг иккинчи хатбошидаги "ва вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоятлар бошқармаларини ва туманлар бўлимларини, вазирлик ҳузуридаги Лойиҳаларни амалга ошириш марказини" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. 26-банднинг биринчи хатбошидаги "ва унинг ҳудудий бўлинмаларини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини, қишлоқ ва сув хўжалиги вилоятлар бошқармаларини ва туманлар бўлимларини" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 15 декабрь, 50-сон, 595-модда