Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни бекор қилиш ҳақида (ЎзР ИВ 01.08.2005 й. 57-сон, ЎзР ОЎМТВ 154-2-сон, ЎзР ХТВ 19-1-сон ва ЎзР МАИМКВ 02/2658-1-сон Қарори)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2005 й.

N 57

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2005 й.

N 154-2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2005 й.

N 19-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2005 й.

N 02/2658-1


ҚАРОРИ


Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий

таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида

таҳсил олган битирувчиларни умумтаълим мактаблари

ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби

тўғрисидаги низомни бекор қилиш ҳақида


(2005 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги "2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида"ги ПҚ-92-сон Қарорининг 6-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


"Олий таълим муассасаларининг педагогика ва касбий таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган битирувчиларни уммутаълим мактаблари ва таълим муассасаларига ишга тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом" (2004 йил 29 декабрь, рўйхат рақами 1438-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Иқтисодиёт вазири                                                   Р. Азимов



Олий ва ўрта махсус таълим вазири                        Р. Қосимов



Халқ таълими вазири                                               Т. Жўраев



Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий ҳимоя қилиш вазири в.б                         А. Акбаров



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 32-33-сон, 259-модда.