Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.1999 й. 313-сон "Нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини ташкил этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.06.1999 й.

N 313


НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ТАРМОҒИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, мактабгача таълим тизимида рақобат муҳитини яратиш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш учун шарт-шароитларни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚAPOP ҚИЛАДИ:

1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлигининг давлат мактабгача болалар муассасалари билан бир қаторда тижорат асосида фаолият кўрсатувчи, давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасалари тармоғини кенгайтириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Тугатилаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг бўшаётган бинолари ва иншоотлари мавжуд жиҳозлари ва асбоб-ускуналари билан биргаликда, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан 3 йилгача муддатга ижара ҳақи ундирмасдан нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ижарага берилиши мумкинлиги белгилансин.

3. Ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари таркиби ва ҳудудида, шунингдек, бошқа давлат мактабгача таълим ташкилотларига эга бўлмаган аҳоли яшаш жойларидаги ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотлари ўрнига нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг ташкил этилишига йўл қўйилмайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Давлатга қарашли бўлмаган мактабгача болалар муассасаси (ташкилоти) тўғрисида Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин, унда уларни ташкил этиш тартибини, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомини, тегишли давлат стандартларини таъминлаш бўйича асосий талабларни, кўрсатиладиган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини, маблағ билан таъминлаш механизмини ва бошқаларни назарда тутсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишга амалдаги қонун ҳужжатлари доирасида ҳар томонлама кўмаклашсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб турган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг жойлашувини ва болалар билан тўлдирилганлигини, уларнинг бир қисмини кейинчалик сотиш ёки янгидан ташкил этилаётган мактабгача таълим ташкилотларига ижарага бериш учун аниқлаб олиш мақсадида бюджет маблағларидан фойдаланишнинг самарадорлигини пухта ўрганиб чиқсинлар;

давлат таъминоти ташкилотлари учун харидларнинг умумий ҳажмини аниқлашда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини ҳисобга олсинлар ва нодавлат мактабгача болалар ташкилотлари томонидан давлат таъминоти тизимининг савдо корхоналари тармоқлари, шунингдек, чакана савдо тармоқлари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича майда улгуржи тартибда озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш имкониятини таъминласинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида таклиф киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 6, 33-модда.