Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.1996 й. 432-сон "Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатиш соҳасида шартнома муносабатларини чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.12.1996 й.

N 432



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ-ТЕХНИКА ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ

СОҲАСИДА ШАРТНОМА МУНОСАБАТЛАРИНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш-техника хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш, тракторлар, машиналар ва механизмларнинг мавжуд паркидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республиканинг барча туманларида 1-иловага мувофиқ машина-трактор паркларини ташкил этишни асосан 1997 йилда тугаллаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари машина-трактор парклари ташкил этиш бўйича ишларни ташкил қилиш ва уларга берилган техника воситаларидан юқори унум билан фойдаланиш учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсинлар.


2. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари машина-трактор паркларида биринчи навбатда ҳайдов тракторлари ва плугларни, ғалла, шоли ва ем-хашак ўриш-йиғиш комбайнларини, уларни хўжаликлардан шартнома нархларида сотиб олган ёки узоқ муддатли ижарага олган ҳолда жамласинлар, бунда сотиб олинаётган техниканинг ресурсига, техник ҳолатига ва иш унумига алоҳида эътиборни қаратсинлар.

"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси олинадиган барча янги тракторлар, ғалла ўриш комбайнлари ва пахта териш машиналарини бутлаш учун машина-трактор паркларига юборсин.

1997 йилда сотиб олинадиган 400 та "Магнум7240" трактори ва 200 та "Кейс" комбайни машина-трактор парклари бўйича 2-иловага мувофиқ тақсимлансин.

3. Техникани тайёрлаш, эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материаллари етказиб беришга доир вазифаларни оператив ҳал этиш учун туманларда "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитасининг туман бўлинмалари ва уларнинг таркибий тузилмалари негизида акционерлик ва бошқа хўжалик жамиятларининг қишлоқ хўжалигига ишлаб чиқариш техника хизмати кўрсатиш бўйича уюшмаларини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин. Шу сабабли "Ўзтехчорвасервис" республика бирлашмаси ва вилоятлардаги тегишли хизматлар тугатилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилда янгидан ташкил этиладиган машина-трактор паркларига замонавий қпшлоқ хўжалиги техникаси, шунингдек уларга эҳтиёт қисмлар сотиб олиш ва уларни янгилаш учун зарур айланма маблағлар ажратсин.


5. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-коюператив қўмитаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 1995-1996 йилларда машина-трактор паркларининг тўпланган иш тажрибасини ҳисобга олиб Машина-трактор паркларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги Низомга ва Механизациялаштирилган ишлар бажарилганлиги учун хўжаликлар билан ҳисоб-китоб қилиш Тартибига бир ой муддатда аниқликлар ва ўзгартиришлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ва Молия вазирлиги Деҳқончилик саноати мажмуини лизинг асосида машинасозлик маҳсулотлари билан таъминлаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси машина-трактор парклари хўжаликларга шартнома нархларида хизматлар кўрсатажагини ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларга маълум қилсинлар. Иқтисодий жиҳатдан асосланмаган (монопол) нархлар (хизматларга тарифлар) қўлланилган тақдирда уларга нисбатан рақобат ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар қўлланилади.

8. Қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари ва бошқа хўжаликларнинг раҳбарларига машина-трактор паркларига ишга ўтган механизаторлар ва бошқа ходимларга томорқа участкаси, яйловлардан фойдаланиш, коммунал хизматлар, мазкур хўжаликда бажарилган ишлар ҳисобига натурада ҳақ тўлаш бўйича имтиёзларни сақлаб қолиш тавсия этилсин.


9. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси "Кейс-корпорейшн" корпорацияси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасида ва вилоятларда ушбу корпорациянинг ҳамда тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналари етказиб берувчи бошқа хорижий фирмаларнинг қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизмати кўрсатиш бўйича техник марказлар ташкил этсин.


10. Махфий.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 24 мартдаги 95-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасинннг

1996 йил 6 декабрдаги

432-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997 йилда машина-трактор парклари ташкил этиш

ТОПШИРИҒИ


Туманлар

сони


Ташкил

этилиши

мўлжалла

наётган

МТП


1995-96

йилларда

ташкил

этилган

МТП


1997 йилда

ташкил

этилади


Қорақалпоғистон Республикаси


15

17

4

13

вилоятлар:






Андижон


14

16

4

12

Бухоро


11

12

3

9

Жиззах


11

13

10

3

Қашқадарё


14

16

15

1

Навоий


8

9

4

5

Наманган


11

13

5

8

Самарқанд


16

17

4

13

Сурхондарё


14

14

3

11

Сирдарё


9

9

9

-

Тошкент


15

15

3

12

Фарғона


15

16

5

11

Хоразм


10

13

3

10

Жами:


163

180

72

108

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 6 декабрдаги

432-сон қарорига

2-ИЛОВА



1997 йилда машина-трактор парклари учун сотиб

олинадиган "Кейс" ғалла ўриш комбайнларини ва

"Магнум7240" тракторларини

ТАҚСИМЛАШ


"Кейс" ғалла ўриш

комбайнлари


"Магнум-724О"

тракторлари


Қорақалпоғистон Республикаси


10

45

вилоятлар:




Андижон


25*

20

Бухоро


6

20

Жиззах


20

46

Қашқадарё


29

60

Навоий


6

10

Наманган


6

20

Самарқанд


20

40

Сурхондарё


20

27

Сирдарё


18

32

Тошкент


18

32

Фарғона


16

26

Хоразм


6

22

Жами:


200

400

*) 1997 йилда бошоқли дон экинлари уруғчилиги базасини яратишни ҳисобга олган ҳолда.