Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирининг 17.11.2001 й. 298-сон "Ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш ва шартли ҳукм қилинганларни назорат қилиш тартибига оид йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.11. 2001 й. 1087-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.11. 2001 й.

N 1087




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

17.11.2001 й.

N 298


БУЙРУҒИ



Ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум

қилиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш ва шартли

ҳукм қилинганларни назорат қилиш тартибига оид

йўриқномани тасдиқлаш ҳақида


(2001 йил 4 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 июндаги 247-41“с”-сонли “Жиноятчиликка қарши курашда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Профилактика хизматининг ролини кучайтириш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида,


БУЮРАМАН:


1. Илова қилинаётган “Ахлоқ тузатиш ишлари, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазоларни ижро этиш ва шартли ҳукм қилинганларни назорат қилиш тартибига оид йўриқнома” тасдиқлансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин ўн кундан сўнг кучга киритилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирига, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларига:

шаҳар ва туман ИИБ ҲООБ жазони ижро этиш инспекцияси ходимлари томонидан йўриқнома амалга киритилган кундан эътиборан 1 ойлик муддат ичида уни ўрганиб чиқилиши ҳамда тегишли синовлар қабул қилиниши ташкил этилсин.


4. 2002 йилнинг 1-чораги давомида республика шаҳар ва туман ИИБ ҲООБ жазони ижро этиш инспекцияларига ушбу йўриқнома талабларини ўзлаштириш, амалиётда қўллаш масалаларида Ўзбекистон Республикаси ҲООББ ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилсин.


5. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари милиция генерал-майори Б.Р. Парпиев зиммасига юклатилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 1999 йил 18 июндаги 120-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазир ички хизмат генерал-полковниги                                  З. Алматов