Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.1994 й. 296-сон "Ёшларнинг ҳуқуқий таълимини такомиллаштириш комплекс дастури тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.06.1994 й.

N 296


ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАЪЛИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ КОМПЛЕКС

ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Ҳуқуқий таълимни такомиллаштириш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти даражасини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий демократик давлат қуриш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ёшлар ўртасида ҳуқуқий таълимни такомиллаштириш Комплекс дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фанлар академияси илова қилинаётган Комплекс дастурга мувофиқ зарур ўқув-услубий адабиётни тайёрласинлар ва Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда нашр этсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик институтида 1994/95 ўқув йилидан бошлаб:

ҳуқуқшунос педагоглар тайёрлаш учун ҳуқуқий педагогика факультетини;

"Давлат ва ҳуқуқ" мутахассислиги ўқитувчиларини қайта тайёрлаш учун малака ошириш факультетини;

ҳуқуқшунослик асосларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган ҳуқуқшунослик лицейни ташкил этсин.


4. Комплекс дастурнинг ижрочилари сифатида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари бир ой муддатда дастурни ўз вақтида бажариш чора-тадбирлари мажмуини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Комплекс дастурда назарда тутилган тадбирларни бажариш учун зарур маблағлар ажратсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М. Қорабоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.