Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.03.1994 й. 118-сон "Ўзбекистон Республикасининг жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти (Интерпол)га кириши тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.03.1994 й.

N 118


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ЖИНОЯТ ҚИДИРУВ ПОЛИЦИЯСИНИНГ

ХАЛҚАРО ТАШКИЛОТИ (ИНТЕРПОЛ)ГА

КИРИШИ ТЎҒРИСИДА



Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг жиноят қидирув полициясининг халқаро ташкилоти (Интерпол)га кириши тўғрисидаги Адлия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган таклифи қабул қилинсин.


2. Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов)га Ўзбекистон Республикасининг Интерполга кириши тўғрисида бу ташкилотнинг Бош котибияти билан республика Ҳукумати номидан музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг ҳар йиллик аъзолик бадали Интерпол таснифи бўйича учта бюджет бирлигида белгиланиши мақсадга мувофиқлигидан келиб чиққан ҳолда қабул қилиш тўғрисидаги расмий илтимосни йўллаш топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Интерполга кириш махсус бадалини тўлаш учун Республика валюта фонди резервлари ҳисобидан эркин алмаштириладиган валютада 69200 Швейцария франкига эквивалент суммадаги пул маблағларини ажратсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов