Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.1995 й. 171-сон "Хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон Республика ва вилоят уюшмаларини тугатиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.1995 й.

N 171



ХЎЖАЛИКЛАР ИХТИЁРИДА ҚОЛДИРИЛАДИГАН

ПАХТА ТОЛАСИ, ПИЛЛА, ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИНИ

СОТИШНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКА ВА ВИЛОЯТ УЮШМАЛАРИНИ

ТУГАТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик ихтиёрида қолдирилган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терининг сотилишини таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларини тугатиш тўғрисида" 1995 йил 17 майдаги Фармонига мувофиқ, хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш шарт-шароитларини яхшилаш, ишлаб чиқарувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бозор муносабатларини чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

пилла, жун ва қоракўл тери эркин нархларда хўжаликлар томонидан уларнинг хоҳишига кўра "Пилла", "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзтайёрловсавдо" республика уюшмалари, "Қоракўл" республика бирлашмасининг ҳамда бошқа корпорация ва уюшмаларнинг тайёрлов ташкилотларига, шунингдек, тўғридан-тўғри алоқалар бўйича ҳамда биржа савдоларида сотилади.


2. Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмалари томонидан тузилган контрактларни бажаришни ниҳоясига етказиш бўйича ҳуқуқий ворисларни аниқлаш, шунингдек, хўжаликлар ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини сотиш тартибини ишлаб чиқиш учун иловага* мувофиқ таркибда комиссия тузилсин.

Комиссия икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига ушбу масала бўйича таклифлар тақдим этсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хўжалик ихтиёрида қолдириладиган пахта толаси, пилла, жун ва қоракўл терини сотишни таъминловчи Қорақалпоғистон республика ва вилоят уюшмаларининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 17 октябрдаги 479-сон қарори ўз кучини йўқотган деб хисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.