Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 10.01.2007 й. 3-сон "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари ва хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқнинг ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида"ги Буйруғи

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН

АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ

АГЕНТЛИГИ БОШЛИҒИНИНГ

10.01.2007 й.

N 3



БУЙРУҒИ




Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида

ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг

ходимлари ва хусусий тадбиркорларга қўйиладиган

малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

тўғрисидаги буйруқнинг ўз кучини йўқотганлиги тўғрисида


(2007 йил 15 январда 5-мҳ-сон билан давлат реестридан чиқарилди)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2004 йил 10 мартдаги 118-сон ва "Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарорларига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари ва хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги" 2004 йил 26 апрелдаги 65-сон буйруғи (2004 йил 28 июнь, рўйхат рақами 1377 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 26-сон, 303-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига "Йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш билан шуғулланаётган юридик шахсларнинг ходимлари ва хусусий тадбиркорларга қўйиладиган малакавий талаблар тўғрисидаги низом"ни (2004 йил 28 июнь, рўйхат рақами 1377) давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилсин.



Ўзбекистон автомобиль ва

дарё транспорти агентлиги бошлиғи                             А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 32-модда.