Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.06.2004 й. 286-сон қарорига 2-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 16 июндаги

286-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя

қилиш республика агентлиги тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифаларни ҳал этиш учун махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига ва бошқа ҳужжат ларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


4. Агентликнинг моддий-техника таъминоти, шунингдек Агентлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартнома асосида ижодий уюшмалар жамғармаларига маблағлар йиғишда Агентлик томонидан олинадиган воситачилик ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Харажатлар даромадлардан ошиб кетган тақдирда тафовут давлат бюджети ҳисобига қопланади.


5. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. АГЕНТЛИКНИНГ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;

муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг мулкий ҳуқуқларини тузилган шартномалар асосида амалга ошириш ва ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ҳамда бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан ўтказиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритиш;

муаллифларнинг, уларнинг ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, белгиланган тартибда ифодалаш;

муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.


7. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва уларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;

муаллифлардан, уларнинг ҳуқуқий ворисларидан ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларидан олинган ваколатлар доирасида юридик ва жисмоний шахслар билан улар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда муаллифлик ҳуқуқи ҳамда турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланиш юзасидан шартномалар тузади;

тузилган шартномалар асосида муаллифлик пулини тўплаш, тақсимлаш ва муаллифларга, уларнинг ҳуқуқий ворисларига ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларига тўлашни амалга оширади;

муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади;

муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг қонуний манфаатларини, шу жумладан чет элларда, ифодалайди;

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларнинг бузилишига йўл қўймаслик ва бузилган тақдирда уларни тиклаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўради;

Ўзбекистон Республикаси тузган халқаро битимлардан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида таъминлайди;

фан, адабиёт ва санъат асарларини, шунингдек ушбу асарлар муаллифларини рўйхатдан ўтказади, рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисида белгиланган намунада гувоҳнома беради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар ҳисобини юритади;

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги хорижий қонун ҳужжатларини ҳамда уларни қўлланиш тажрибасини ўрганади;

муаллифларнинг, улар ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектига мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи хорижий ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида битимлар ва шартномалар тузади;

муаллифларнинг, улар ҳуқуқий ворисларининг ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектига мулкий ҳуқуқларини амалга ошириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолиятига кўмаклашади;

халқаро ва бошқа ташкилотлар томонидан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича ўтказиладиган илмий анжуманларда, симпозиумларда, конференцияларда, семинарларда ва бошқа тадбирларда қатнашади;

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича илмий конференциялар, семинарлар, курслар ва бошқа тадбирлар ташкил қилади.



III. АГЕНТЛИКНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслардан зарур ахборотлар, ҳужжатлар ва материалларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа ваколатли давлат органлари билан муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги бузилишларнинг олдини олиш бўйича ҳамкорлик қилиш;

муаллифлар ҳамда бошқа муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар эгаларининг муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишга доир масалалар бўйича манфаатларини суд органларида ифодалаш;

муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар масалалари бўйича эксперт хулосалари бериш;

муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий-методик ва ахборот материаллари ҳамда бошқа нашрларни чоп этиш ва тарқатиш;

муаллифлар, уларнинг ҳуқуқий ворислари, бошқа муаллифлик ҳуқуқлари ва турдош ҳуқуқлар эгалари ҳамда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар объектларидан фойдаланувчилар ўртасида шартномалар тузишда, тегишли ваколатларни беришда воситачилик қилиш.

Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Агентлик ўз ваколатлари доирасида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.

Агентлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.


10. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



IV. АГЕНТЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Ўзбекистон муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш республика агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошчилик қилади.

Бош директорнинг бир нафар ўринбосари бўлади, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган.

Бош директор мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосари  вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


12. Агентлик бош директори:

Агентлик фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади ҳамда Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Агентлик тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Агентлик харажатлари сметасини тасдиқлайди;

Агентлик ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.

Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


13. Агентлик ўзига юкланган функцияларни амалга ошириш учун жойларда ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида инспекторларга эга бўлиши мумкин.


14. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 24-сон, 275-модда.