Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01/10-26/05-сон, Молия вазирлигининг 14-сон "Тошавтобустранс"акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлат акция пакетларини ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги 17.02.2015 й. Қарори (АВ томонидан 20.02.2015 й. 1715-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.02.2015 й.

N 1715-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, МОНОПОЛИЯДАН

ЧИҚАРИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.02.2015 й.

N 01/10-26/05


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.02.2015 й.

N 14


ҚАРОРИ



"Тошавтобустранс"акциядорлик компанияси

автобус паркларининг давлат акция пакетларини

ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони, 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳамда 2013 йил 13 ноябрдаги 308-сон "Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига асосан Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2007 йил 18 июндаги 01/10-18/09 ва 52-сон "Тошавтобустранс" акциядорлик компанияси автобус паркларининг давлат акция пакетларини ёпиқ кимошди савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1715, 2007 йил 7 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 35-36-сон, 375-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор "Тошшаҳартрансхизмат" АК билан келишилган.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитаси раиси

Д. Хидоятов

Молия вазири

Р. Азимов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 23 февраль, 7-сон, 89-модда