Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 54-сон, Мопополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 12-сон "Ўзозиқовқаттаъминот" ДАК томонидан импорт бўйича харид қилинадиган ижтимоий муҳим айрим турдаги озиқ-овқат товарларига чекланган чакана нархларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 27.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 10.06.2008 й. 984-1-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2008 й.

N 984-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

27.05.2008 й.

N 54


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОПОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШ,

РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

27.05.2008 й.

N 12


ҚАРОРИ



"Ўзозиқовқаттаъминот" ДАК томонидан импорт

бўйича харид қилинадиган ижтимоий муҳим айрим

турдаги озиқ-овқат товарларига чекланган чакана

нархларни белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорини ўз кучини

йўқотган деб топиш тўғрисида


(2008 йил 20 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги "Ижтимоий муҳим озиқ-овқат товарларини импорт қилиш ва сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 317-сонли қарори ўз кучини йўқотганлиги муносабати билан ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2000 йил 1 ноябрдаги "Ўзозиқовқаттаъминот" ДАК томонидан импорт бўйича харид қилинадиган ижтимоий муҳим айрим турдаги озиқ-овқат товарларига чекланган чакана нархларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 119, 12-3/51-313-сонли қарори (Адлия вазирлигида 2000 йил 16 ноябрда 984-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган - Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 22-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                           Р. Азимов


Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.                                                     Б. Улашов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 24-25-сон, 233-модда.