Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 06.05.1993 й. 834-XII-сон "Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

06.05.1993 й.

N 834-XII



"СУҒУРТА ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган вақтдан бошлаб амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:

суғурта ташкилотлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ваколати берилган бошқарув органини ташкил этсин;

мажбурий суғуртани ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгиласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини "Суғурта тўғрисида"ги Қонунга мувофиқлаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда тақдим этсин;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини мазкур Қонунга мувофиқлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг мазкур Қонунга зид келадиган меъёрий ҳужжатлари қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилинишини таъминласин.


3. Пулнинг қадрсизланишини ҳисобга олган ҳолда суғурта фаолиятини ва қайта суғурта қилишни амалга ошириш бўйича устав фондининг энг кам миқдорини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига топширилсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, "Суғурта тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киритилишига қадар юзага келган суғурта муносабатлари тузилган шартномаларнинг талабларига мувофиқ амал қилади.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                    Ш. Йўлдошев