Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.1994 й. 236-сон "Республика жамғарма банки муассасалари томонидан фуқароларнинг алоҳида махсус фоизсиз счётларга қабул қилиб олинган пул маблағларини қайтариб берилиши тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.1994 й.

N 236



РЕСПУБЛИКА ЖАМҒАРМА БАНКИ

МУАССАСАЛАРИ ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ

АЛОҲИДА МАХСУС ФОИЗСИЗ СЧЁТЛАРГА ҚАБУЛ

ҚИЛИБ ОЛИНГАН ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ

ҚАЙТАРИБ БЕРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Mapказий банки ва Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банкининг СССР Давлат банки ва Россия банкининг 1961-1992 йиллар нусхасидаги қоғоз рублларани муомаладан чиқариш даврида аҳолининг Жамғарма банки муассасаларидаги алоҳида махсус фоизсиз счётларга топширилган пул маблағларини 1994 йилнинг 5 майидан бошлаб қайтариб бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Жамғарма банки :

омонатчилар маблағларни талаб қилганларида кўрсатиб ўтилган счётлардан уларнинг ҳеч қандай тўсиқларсиз даромадлар манбаи тўғрисида декларация талаб қилмасдан қайтариб берилишини таъминласин;

1994 йилнинг 5 майидан бошлаб кўрсатиб ўтилган счётлар бўйича йўқлаб олинадиган омонатлардаги каби фоизлар тўласин;

махсус фоизсиз счётлардаги маблағларни омонатчиларнинг хоҳишларига кўра омонатнинг амалдаги ҳар қандай турига ўтказсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Пул муомаласини барқарорлаштиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида" 1993 йил 6 ноябрдаги 533-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ҳамда 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                          И. Каримов