Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1997 й. 352-сон "1997 йилнинг III чораги учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.1997 й.

N 352



1997 ЙИЛНИНГ III ЧОРАГИ УЧУН НАҚД

ПУЛ ЭМИССИЯСИ ДАРАЖАСИ ВА

КАССА РЕЖАСИ ПАРАМЕТРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Накд пул муомаласини янада мустаҳкамлаш, республика минтақаларида нақд пул айланиши тезлашиши учун барча даражадаги раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда 1997 йилнинг III чораги учун нақд пул эмиссияси даражаси ва касса режаси прогнозига 1-иловага* мувофиқ розилик берилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши. Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари накд пул маблағлари эмиссияси даражаси ва касса режаларининг белгиланган параметрлари бажарилиши устидан доимий ва амалий назоратни таъминласинлар.


2. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, Ўзбекбирлашув, "Ўзмаишийхизматуюшма", "Ўзавтотранс" корпорацияси, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, чакана савдо тармоғига эга бўлган ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатувчи бошқа вазирликлар ва идоралар ҳокимликлар билан биргаликда хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ва маҳаллий бозорларни зарур турдаги халқ истеъмол товарлари билан тўлдириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.

Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари раҳбарлари мазкур банднинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсинлар.


3 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С.Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.