Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 18.01.2009 й. 1/2-сон "Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.01.2009 й. 1598-2-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2009 й.

N 1598-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

18.01.2009 й.

N 1/2


ҚАРОРИ



Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига

лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини

назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2009 йил 7 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (2006 йил 21 июль, рўйхат рақами 1598 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 28-29-сон, 287-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан ўн кун ўтгач кучга киради.



Марказий банк раиси                                                Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Банк кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар

белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидаги "меъёрдир" сўзи "меъёр" сўзи билан алмаштирилсин.


2. 8-банддаги "биринчи бошқарма орқали" сўзлари "Хизмат доирасида фойдаланиш учун" устхати қўйилган ҳолда ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 5-сон, 48-модда.