Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.08.2015 й. 237-сон қарорига 3-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 10 августдаги

237-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз

кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий

озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари

билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартибини белгилайди.

2. Озиқ-овқат маҳсулотларни ва товарлар билан бепул таъминлаш ҳуқуқига ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар (кейинги ўринларда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар деб аталади) эгадир.

Бунда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно, шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронлиги бўлган шахсни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар киради.

3. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш учун кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ва Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ва ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхатига (кейинги ўринларда Шахсий рўйхат деб аталади) киритилган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар деб эътироф этилиши керак.

Шахсий рўйхатни шакллантириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

4. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.


II. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ

ВА ГИГИЕНА ТОВАРЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


5. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхатига (кейинги ўринларда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхати деб аталади) мувофиқ таъминланадилар.

6. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ўз хоҳишига кўра озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлашнинг қуйидаги турларидан бирини танлаш ҳуқуқига эгадир:

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлари рўйхатига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан нормаланган таъминлаш;

бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида ва ушбу Низомнинг III бўлимида назарда тутилган тартибда белгиланадиган уларга ўртача чакана нархларни ҳисобга олган ҳолда Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар рўйхатидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар турларини ва миқдорини танлаш.


7. Белгиланган нормалардан фарқ қиладиган миқдорда ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан бепул таъминлаш турлари танланган тақдирда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза берадилар. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг аризаларини кўриб чиқиш натижалари бўйича уларни озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар тузиш учун туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига берадилар.

8. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари кўмагида ҳар йили молиявий йилнинг 25 декабригача савдо ташкилотларини белгилайдилар. Бир туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биргаликда битта савдо ташкилотини белгилашлари мумкин. Ушбу ҳолатда ушбу фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотлари билан шартномани имзолайдиган томонларга айланадилар.

Савдо ташкилоти аниқлангандан кейин уч иш куни мобайнида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, савдо ташкилоти, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими (кейинги ўринларда молия бўлими деб аталади) ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси бюджетида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетларида ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида тегишли молиявий йилга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар берилишига тўрт томонлама шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузилади.

9. Шартнома имзолангандан кейин, ғазначилик бўлинмасида рўйхатдан ўтказилмасдан кучга киради.


10. Ҳар ойда кейинги ойнинг 1-кунигача бўлган муддатда Шахсий рўйхатга мувофиқ тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланган ведомостларнинг қуйидаги турларини тақдим этади:

ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомость;

ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомость.


11. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ведомостлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида:

савдо ташкилотига - тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини олишга ведомостларни, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини;

тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларига- тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотларини беришга ведомостларни берадилар.

12. Савдо ташкилоти тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари олишга ведомостлар олингандан кейин уч иш куни мобайнида шартномада назарда тутилган, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар доирасида турлар ва сифат бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларга узлуксиз ва ўз вақтида берадилар.

13. Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга етказиб бериш ва тақдим этиш уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар томонидан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинадиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларини беришга ведомостларга мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида амалга оширилади.

14. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостларга имзо қўйиш (ўз имзосини ёки ваколатли шахслар томонидан имзо қўйилиши) йўли билан миқдор ва турлар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олинганлигини тасдиқлайдилар.

15. Савдо ташкилоти ой тамом бўлгач уч кун мобайнида тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига:

харажатларни қоплаш учун тегишли ой учун ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар миқдори ва қийматини кўрсатган ҳолда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича уч нусхада ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари реестрини (кейинги ўринларда реестр деб аталади);

белгиланган тартибда расмийлаштирилган счёт-фактурани тақдим этади.


16. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи ушбу Низомнинг 15-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларни шартнома шартларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади ва реестрдаги ва счёт-фактурадаги харажатларнинг тўғрилигини тасдиқлайди.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан текширилган ва тасдиқланган реестрлар счёт-фактуралар билан биргаликда маблағларни ўтказиш учун молия бўлимига тақдим этилади.


17. Маблағларни ўтказиш учун молия бўлими уч кун муддатда ғазначилик бўлинмасига белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани, реестрни, тўлов топшириғини ва счёт-фактурани тақдим этади.

Ғазначилик бўлинмаси уч кун муддатда юридик мажбуриятни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани рўйхатдан ўтказади ва тегишли маҳаллий бюджетнинг ғазначилик шахсий ҳисоб рақамидан маблағларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат халқ банкининг бўлимида очилган "Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш" ҳисоб рақамига ўтказади.

18. Маблағларни тегишли савдо ташкилотининг ҳисоб рақамига ўтказиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маблағлар тушгандан сўнг икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банкининг бўлимига тўлов топшириғини тақдим этади.


19. Маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.



III. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГИГИЕНА

ТОВАРЛАРИГА НАРХЛАРНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


20. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан олинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар истеъмол товарларига нархларнинг ҳар ойлик мониторинги натижалари бўйича республиканинг алоҳида минтақалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси (кейинги ўринларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси деб аталади) томонидан белгиланади.

21. Ҳар ойда ойнинг 20-кунигача Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари минтақа бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни:

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармаларига;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик бошқармасига тақдим этади.

Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари доирасида савдо ташкилотлари томонидан ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар бўйича савдо ташкилотларининг харажатлари қопланади.

22. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг молия бошқармалари озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни молия бўлимларига беради, молия бўлимлари уларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларига тақдим этади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари савдо ташкилотларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархларини тақдим этади.

23. Минтақалар бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг ўртача чакана нархлари тўғрисидаги маълумотлар ҳар ойлик асосида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг расмий сайтида жойлаштирилади.


IV. АСОСИЙ ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ЭНГ

ЗАРУР ГИГИЕНА ТОВАРЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

СОҲАСИДА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


24. Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар билан таъминлаш устидан назорат қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, зарурият бўлганда, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари жалб этилган ҳолда фуқаролар йиғинларининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш комиссиялари томонидан амалга оширилади.

25. Маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясига юкланади.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими:

Шахсий рўйхатлар ўз вақтида тузилиши;

тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олишга ведомостлар ҳамда тегишли ой учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга ведомостлар ўз вақтида тайёрланиши;

ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар ўз вақтида етказиб берилиши учун жавоб беради.

27. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни сифатли маҳсулотлар ва товарлар билан таъминлаш учун савдо ташкилотини белгилашда кўмаклашиш учун жавоб беради.

28. Молия бўлимлари реестрлар ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда белгиланган шакл бўйича юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомалар, реестрлар, тўлов топшириқлари ва счёт-фактуралар ғазначилик бўлинмасига тақдим этилиши учун жавоб беради.


29. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:

савдо ташкилотларига ўртача чакана нархлар ва ушбу Низомда кўрсатилган тегишли ҳужжатлар ўз вақтида берилиши;

реестрлар ва счёт-фактуралар ўз вақтида текширилиши ва улар молия бўлинмаларига берилиши;

берилиши керак бўлган маблағлар савдо ташкилотига ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.


30. Давлат-тижорат Халқ банки бўлими ушбу Низомнинг 17-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг "Ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш" ҳисоб рақамига ўтказиладиган маблағлардан қатъий равишда ўз вазифасига кўра фойдаланилиши учун жавоб беради.

31. Ғазначилик бўлинмалари маблағлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳисоб рақамига ўз вақтида ўтказилиши учун жавоб беради.


32. Савдо ташкилотлари сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар узлуксиз ва ўз вақтида берилиши учун жавоб беради.


33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни

асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена

товарлари билан бепул таъминлаш

СХЕМАСИ

Субъектлар

Тадбирлар



Муддатлар

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

     

Туман (шаҳар) ҳокимлигининг кўмагида савдо ташкилотини аниқлайди.

     


ҳар йили 25 декабргача





       

Савдо ташкилоти, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг молия бўлими билан биргаликда тегишли молиявий йилга маҳсулотлар ва товарлар бериш учун тўрт томонлама шартнома тузади.

 


ҳар йили савдо ташкилоти белгилангандан кейин 3 кун мобайнида







V




Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими

       

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига тегишли ой учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни олиш ва беришга ведомостлар тақдим этади.

        


ҳар ойда ойнинг 1-кунигача







V




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

       

Савдо ташкилотига тегишли ой учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар олишга ведомостларни ва тегишли ой учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларни беришга уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимларга ведомостларни тақдим этади.

       


ҳар ойда ведомостлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида







V




Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳудудий органлари

    

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларига ўртача чакана нархларни белгилайди, тегишли ташкилотларга етказади ва Монополияга қарши курашиш қўмитасининг расмий сайтида жойлаштиради.

         


ҳар ойда ойнинг 20-кунигача







V




Савдо ташкилоти

       

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларга ўртача чакана нархлар доирасида ижтимоий ходимларга узлуксиз ва ўз вақтида берилишини таъминлайди.

        


ҳар ойда ведомостлар олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида







V




Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар

    

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга маҳсулотлар ва товарларни етказиб берадилар ва тақдим этадилар.

     


ҳар ойда маҳсулотлар ва товарлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида







V




Савдо ташкилоти

      

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар реестрини ҳамда счёт-фактурани тақдим этади.

      


ҳар ойда ой тамом бўлгач уч кун мобайнида







V




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

      

Молиявий бўлимга маблағларни ўтказиш учун счёт-фактура билан биргаликда реестрларни тақдим этади.

     


ҳар ойда ҳужжатлар олингандан кейин уч кун мобайнида







V




Молия бўлими

        

Ғазначилик бўлимига юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга буюртманомани, озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарлар реестрини, тўлов топшириғини ва счёт-фактурани тақдим этади.

        


ҳар ойда ҳужжатлар олингандан кейин уч кун мобайнида







V




Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи

     

Ғазначилик бўлинмаси томонидан ўтказилган маблағлар тушгандан кейин маблағларни савдо ташкилотига ўтказади.

        


ҳар ойда маблағлар тушгандан кейин икки кун мобайнида


              





Низомга

2-ИЛОВА



нинг


(фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг номи)



раиси


га



(раиснинг Ф.И.О.)




дан


(ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.)


АРИЗА


Мени бутун тўпламнинг тасдиқланган умумий қиймати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг қуйидаги турлари ва миқдори билан таъминлашингизни сўрайман.

Т/р

Товарнинг номи


Ўлчов

бирлик-

лари


Бир ойда

1 кишига

норма


Миқдори


Нархи


Суммаси


1

Ун (олий нав)


кг

3




2

Гуруч


кг

1




3

Гречиха ёрмаси


кг

0,5




4

Макарон маҳсулотлари


кг

0,5




5

Мол гўшти (суяксиз)


кг

1




6

Уй паррандаси гўшти


кг

1




7

Сариёғ


кг

0,2




8

Тухум (дона)


дона

15




9

Қанд-шакар


кг

1




10

Кунгабоқар ёғи


л

1




11

Қора ёки кўк чой


кг

0,2




12

Атирсовун


кг

0,1




13

Кирсовун (65%)


кг

0,2




14

Ўзимизда ишлаб чиқарилган кир ювиш кукуни


кг

0,15




15

Катта ёшдагилар учун таглик


дона

8




16

Бир марта ишлатиладиган стерил ниқоб*


дона

10




17

Бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар*


дона

10




18

Суюқ ёки гель ҳолидаги антисептик (таркибида алкоголь миқдори камида 60 фоиз)*


мл

250




19

Антибактериал совун*


кг

0,1




Жами сумма



           

*) Карантин тадбирлари амал қилиши даврида.





  20__ йил "____"_________


(Ёлғиз кекса киши ва ногиронлиги бўлган шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)


          





Низомга

3-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи

(туман / шаҳар)



(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _______________

20___ йил ______ ойи учун асосий озиқ-овқат

маҳсулотлари ва товарларни олишга

ВЕДОМОСТЬ

Т/р

Ёлғиз

кексалар

ва ноги-

ронлиги

бўлган

шахслар

(Ф.И.О.)

Ун

(олий

нав),

кг


Гуруч

кг


Гре-

чиха

ёр-

маси,

кг


Макарон

маҳсулот-

лари,

кг


Мол

гўшти

(суяксиз),

кг


Уй

парран-

даси

гўшти,

кг


Сариёғ,

кг


Тухум,

дона


Қанд-

шакар,

кг


Кунга-

боқар

мойи,

литр




1


2

3

4

5

6

7

8

9

10






















Жами












жадвал давоми

Чой,

кг


Атир-

совун,

кг


Кир-

совун

(65%),

кг


Кир

ювиш

кукуни, кг


Катта

ёшдаги-

лар

учун

таглик,

та


Бир марта

ишлатила-

диган стерил

ниқоб* дона


Бир марта

ишлатиладиган

стерил қўлқоплар*

дона

Суюқ ёки

гель ҳолидаги

антисептик*

(таркибида

алкоголь

миқдори камида

60 фоиз) 250 мл


Антибак-

териал

совун*

кг

11


12

13

14

15

16

17

18

19






















               

*) Карантин тадбирлари амал қилиши даври учун.

Топширдим


Қабул қилдим



(савдо ташкилоти ходимининг Ф.И.О.)


(уйда парвариш қилиш бўйича ижтимоий ходимнинг Ф.И.О.)

        





Низомга

4-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"


Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи

(туман / шаҳар)



(Ф.И.О.)

20___ йил "____" _______________

20___ йил ______ ойи учун асосий озиқ-овқат

маҳсулотлари ва товарларни олишга

ВЕДОМОСТЬ

Т/р

Ёлғиз

кексалар

ва ногирон-

лиги бўлган

шахслар

(Ф.И.О.)

Ун

(олий

нав),

кг


Гуруч

кг


Гречиха

ёрмаси

кг


Макарон

маҳсулот-

лари,

кг


Мол

гўшти

(суяк-

сиз),

кг


Уй

парран-

даси

гўшти кг


Сариёғ,

кг


Тухум,

дона


Қанд,

шакар,

кг


Кунга-

боқар

мойи,

литр



1

2

3

4

5

6

7

8

9

10






















Жами












       

жадвал давоми

Чой,

кг


Атир-

совун,

кг


Кир-

совун

(65%),

кг


Кир

ювиш

кукуни,

кг


Катта

ёшдаги-

лар

учун

таглик,

та


Бир марта

ишлатила-

диган стерил

ниқоб* дона

Бир марта

ишлатила-

диган стерил

қўлқоплар*

дона

Суюқ ёки

гель ҳолидаги

антисептик

(таркибида

алкоголь миқдори

камида 60 фоиз)*

250 мл


Антибак-териал совун* кг

Ёлғиз кекса

ва ногирон-

нинг

олганлик

тўғрисидаги имзоси


11

12


13


14

15

16

17

18

19


























*) Карантин тадбирлари амал қилиши даври учун.




  20__ йил "_____"__________

(Уйда парвариш қилувчи ижтимоий ходимнинг Ф.И.О.)


(имзо)


           





Низомга

5-ИЛОВА


20__ йил ___________ ойда ўзгаларнинг парваришига

муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга

берилган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари

РЕЕСТРИ

Умумий сумма:______________

Т/р

Ёлғиз

кексалар

ва ногирон-

лиги бўлган

шахслар

(Ф.И.О.)

Ун

(олий

нав),

кг


Гуруч,

кг


Гречиха

ёрмаси,

кг


Макарон

маҳсулот-

лари,

кг


Мол

гўшти

(суяксиз),

кг


Уй

парран-

даси

гўшти,

кг


Сариёғ,

кг


Тухум,

дона


Қанд шакар,

кг




1


2

3

4

5

6

7

8

9





























Жами












Маҳсулот ёки товар бирлиги нархи, сўм












Жами сумма











жадвал давоми

Кунга-

боқар

мойи,

литр


Чой,

кг


Атир-

совун,

кг


Кир-

совун

(65%),

кг


Кир

ювиш

кукуни,

кг


Катта

ёшдаги-

лар

учун

таглик,

та

Бир марта

ишлатила-

диган стерил

ниқоб* дона


Бир марта

ишлатила-

диган стерил

қўлқоплар*

дона

Суюқ ёки

гель ҳолидаги

антисептик

(таркибида

алкоголь

миқдори

камида

60 фоиз)*

250 мл


Антибак-

териал

совун*

кг

10


11

12

13

14

15

16

17

18

19

















































              

*) Карантин тадбирлари амал қилиши даври учун.

Савдо ташкилоти директори:




  20__ йил "___" __________


(Ф.И.О.)


(имзо)


М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 17 август, 32-сон, 432-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 8-сон, 71-модда