Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1999 й. 504-сон "Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1999 й.

N 504



ИШ ҲАҚИНИНГ ЎЗ ВАҚТИДА ТЎЛАНИШИ

УЧУН ВАЗИРЛИКЛАР, ИДОРАЛАР ВА ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР РАҲБАРЛАРИНИНГ

ЖАВОБГАРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарздорлик ҳосил бўлишига йўл қўймаслик ва иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ҳамда ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш юзасидан вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг иш ҳақи ўз вақтида берилишини таъминлаш ва ушбу мақсадлар учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича ишлари қониқарсиз деб эътироф этилсин.

Белгилансинки, вазирликлар ва идораларнинг, хўжалик юритувчи субъектлар биринчи раҳбарлари иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавоб берадилар.

2. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъктлар раҳбарлари:

бир ҳафта муддатда ўзларига қарашли бўлинмаларда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг ҳолатини хатловдан ўтказсинлар ва мавжуд қарзларни тўлаш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар;

дебиторлик қарзларини ундириш ва ўзларига қарашли корхоналар ва ташкилотларда иш ҳақи бўйича мавжуд қарзларнинг 1999 йил 1 декабргача тўлиқ тўланишини таъминлаш учун ўзларининг бошқа ресурсларини сафарбар этиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар, тўловлар кечиктирилишининг ҳар бир ҳолатини ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича минтақавий комиссиялар мажлисларида кўриб чиқсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари билан биргаликда қарздорлардан маблағларни ундиришни ҳамда мол-мулкни сотишни жадаллаштириш чора-тадбирларини кўрсинлар, олинган маблағларни қонун ҳужжатларида, белгиланган тар тибда меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзларини тўлашга йўналтирсин.

5. Тижорат банклари:

иш ҳақига кредитлар берилганда ягона ижтимоий тўлов ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари тўланиши назарда тутилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси иш ҳақи бўйича қарзларни тўлашга йўналтирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилмаслигига йўл қўяётган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарликка тортилиши устидан назоратни кучайтирсин.


8. Ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш ва бюджетга тўловлар интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ҳукумат комиссияси;

шаҳарлар асоси бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича қарзларини белгиланган муддатларда тўлиқ ҳажмда қоплаш бўйичатезкорлик билан аниқ чора-тадбирлар кўрсин ва қарорлар қабул қилсин, маблағлар ҳаракати схемасини белгиласин;

вазирликлар ва идораларда иш ҳақининг тўланишини ҳар ўн кунда кўриб борсин, раҳбарларнинг масъулиятини белгиласин. Чора-тадбирлар кўрилмаган ва маблағлардан мақсадли фойдаланилмаган ҳолларда материалларни айбдорларни жавобгарликка тортиш учун прокуратура органларига берсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси 1999 йил ноябрь-декабрь ойларида жорий иш ҳақи тўлаш ва хизмат кўрсатувчи корхоналар билан режали ҳисоб-китобларни таъминлаш учун пахта етиштирувчи хўжаликларига 2,0 млрд сўм, "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва ташкилотларига - 500 млн сўм миқдоридаги мақсадли маблағларни махсус траншлар билан ажратсин,


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ходимларга иш ҳақи тўлашга ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилмаслигига йўл қўяётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С.Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И.Каримов