Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.04.2009 й. 127-сон "Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштиришнинг, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.04.2009 й.

N 127


ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ

(РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ)НИ АМАЛГА ОШИРИШГА

РУХСАТНОМАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШНИНГ,

ЛОЙИҲАЛАРНИ ВАКОЛАТЛИ ОРГАНЛАРДА

БИР ЖОЙНИНГ ЎЗИДА КЕЛИШИШНИНГ

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонини бажариш юзасидан, якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда келишиш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг Давлат хизматлари марказларига якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, тегишли лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш функцияларини юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш бўйича:

уй-жой қуриш ва реконструкция қилишни бошлаш учун дастлабки рухсатнома (лойиҳа) ҳужжатларини тайёрлашни;

турар жойни фойдаланишга қабул қилиб олишни;

кўчмас мулкка ҳуқуқларни Ўзбекистон Республикаси "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказишни;

якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)да амалга ошириладиган бошқа тартиботларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш Давлат хизматлари марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, қурувчилар якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга ошириш учун рухсатномалар олишни, лойиҳаларни ваколатли органларда келишишни мустақил равишда ёки Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ва Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсинлар;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


7. Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2 ой муддатда, жойига борган ҳолда республиканинг барча минтақаларида инспекциялар томонидан якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш)ни амалга оширишга рухсатномаларни расмийлаштириш, лойиҳаларни ваколатли органларда бир жойнинг ўзида келишиш бўйича хизматларнинг бутун комплексини кўрсатиш юзасидан инспекцияларга янгидан юкланадиган функцияларни кенг тадбиркорлар доирасига тушунтириш мақсадида семинарлар ташкил этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 18-сон, 225-модда.