Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 84-сон, Марказий банк Бошқарувининг 258-В-3-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2011-43-сон, Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 01-1/479-сон "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги 22.12.2011 й. Қарори (АВ томонидан 06.01.2012 й. 1408-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

06.01.2012 й.

N 1408-3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

22.12.2011 й.

N 84


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

22.12.2011 й.

N 258-В-3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

22.12.2011 й.

N 2011-43


ЎЗБЕКИСТОН "ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИНИНГ

22.12.2011 й.

N 01-1/479


ҚАРОРИ


"1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички

муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш

жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор

ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни

ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида


(2012 йил 16 январдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлдаги ПҚ-425-сонли "1991 йилгача қурилган кўп хонадонли тураржой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини якунлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 291-модда) ва 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 513-модда) қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2004 йил 20 августдаги 97, 258-В, 2004-53, 01-931-сонли "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1408, 2004 йил 14 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 37-сон, 414-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2005 йил 12 августдаги 66, 258-В-1, 2005-44, 01-1/966-сонли "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1408-1, 2005 йил 28 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 39-сон, 301-модда);

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг 2006 йил 7 сентябрдаги 79, 258-В-2, 2006-38, 01-088-сонли "1991 йилгача қурилган уй-жойларнинг ички муҳандислик коммуникациялари ва умумий фойдаланиш жойларини мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1408-2, 2006 йил 30 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 40-сон, 399-модда).


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк раиси

Ф. Муллажонов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат"

агентлиги Бош директори

У. Холмуҳамедов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 1-сон, 14-модда