Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Марказий банк Бошқарувининг 13.06.2008 й. 14/5-сон "Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.07.2008 й. 1835-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.07.2008 й.

N 1835




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

13.06.2008 й.

N 14/5


ҚАРОРИ


Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан,

ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция

қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека

кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 22 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" ва "Ипотека тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 18 майдаги "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3878-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 19-20-сон, 192-модда), 2005 йил 16 февралдаги "Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-10-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 7-сон, 54-модда) асосида Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳолининг кенг қатлами, шу жумладан, ёш оилалар учун қурилган ёки реконструкция қилинган уй-жойларни харид қилиш учун ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.



Марказий банк Бошқаруви раиси                              Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 29-30-сон, 286-модда.