Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.02.2012 й. 58-сон "Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларида аҳолига ва бюджет ташкилотларига кўмир сотишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.02.2012 й.

N 58


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

БУХОРО ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТЛАРИДА АҲОЛИГА

ВА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИГА КЎМИР СОТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари истеъмолчиларини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилансинки:

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг 2,1 млрд. сўм миқдоридаги ўз маблағлари ва "Халқ банки" давлат-акциядорлик тижорат банкининг 1 йил имтиёзли даврни қўшган ҳолда 3 йилгача муддатга йиллик 16 фоизли ставка билан бериладиган 7,4 млрд. сўм миқдоридаги кредит маблағлари ҳудудий дистрибьюторлик марказларини ташкил этиш ишларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади;

ҳудудий дистрибьюторлик марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг лойиҳалаш ишлари бошқармаси томонидан 2012 йил 1 апрелгача бўлган муддатда амалга оширилади;

"Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамиятининг "Кўмир кон қурилиш" унитар корхонаси ҳудудий дистрибьюторлик марказларини қуриш ва жиҳозлаш бўйича бош пудратчи ҳисобланади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари ҳудудий дистрибьюторлик марказларини қуриш учун ер участкаси ажратилишини бир ой муддатда таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг ҳажмлари ва нархлари юзасидан назорат ва мониторингни белгиланган тартибда амалга оширсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 87-модда