Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 21.12.2015 й. 107-сон "Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.12.2015 й. 1806-3-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

29.12.2015 й.

N 1806-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

21.12.2015 й.

N 107


БУЙРУҒИ



Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 28 августдаги 249-сон "Мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишни тартибга солиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 22 апрелдаги 41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1806, 2008 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 178-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.



Вазир                                                                       Р. Азимов






Буйруққа

ИЛОВА



Суғурталовчилар ва қайта суғурталовчиларнинг

тўлов қобилияти тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бундан мустасно, суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 20 фоизидан ошмаслиги шарт. Экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш юзасидан суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг йўл қўйиладиган энг кўп миқдори суғурта захиралари ва ўз маблағлари манбалари суммасининг 15 фоизидан ошмаслиги шарт.".


2. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Умумий суғурта соҳасида ёки фақат қайта суғурта қилиш фаолиятини амалга оширадиган суғурталовчилар учун суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 200 фоизидан ошмаслиги шарт. Бунда экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш шартномалари бўйича алоҳида ҳисобланган суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) мажбуриятлари жамининг миқдори ўз маблағлари манбалари суммасининг 150 фоизидан ошмаслиги шарт.".


3. 3-иловада:


1-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.

Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори, экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бундан мустасно




";

қуйидаги мазмундаги 1-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

1-1.

Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш юзасидан алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори




";

2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

2.

Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори




";

қуйидаги мазмундаги 2-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

2-1.

Суғурталовчининг (қайта суғурталовчининг) экспорт контрактларини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш юзасидан бешта энг йирик алоҳида таваккалчиликлар бўйича мажбуриятларининг энг кўп миқдори




".

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 650-модда