Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ички ишлар вазирлигининг 18.12.2000 й. 260-сон "Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.01.2001 й. 1002-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.01.2001 й.

N 1002




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ

18.12.2000 й.

N 260


БУЙРУҒИ



Маҳкумларни касаллиги туфайли

жазони ўташдан озод қилишга

тақдим этиш тўғрисида


(2001 йил 6 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси, Жиноят-ижроия кодексининг 165-моддаси ва Жиноят-процессуал кодексининг 534-моддалари талабларига асосан,


БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган "Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун асос бўладиган Касалликлар Рўйхати" тасдиқлансин ва амалиётда қўллаш учун эълон қилинсин (1-илова).


2. Тасдиқлансин:


2.1. Республика Прокуратураси ва Олий суди билан келишилган "Оғир касалликка чалинган маҳкумларни тиббий текширувдан ўтказиш ва уларни касаллиги туфайли жазони ўташдан озод қилишга тақдим этиш Тартиби" (2-илова).


2.2. "Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Марказий махсус тиббий комиссияси тўғрисида"ги Низоми (3-илова).


2.3. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Марказий махсус тиббий комиссия таркиби (4-илова).


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ, Тиббиёт бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ва вилоятлар ИИБлари бошлиқлари ушбу буйруқ талаблари тегишли хизматлар ва мутасадди ходимлар томонидан ўрганиб чиқилиши ва бажарилишини таъминласинлар.


4. Комиссия фаолиятини таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси ИИВ 1997 йил 31 декабрдаги 257-сонли буйруғига қўшимчалар киритилсин (5-илова).


5. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1993 йил 20 декабрдаги 431-сонли буйруғи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазир Ички хизмат

генерал-полковниги                                             З. Алматов






Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг

2000 йил 18 декабрдаги

260-сонли буйруғига

1-ИЛОВА



Маҳкумларни касаллиги туфайли жазони

ўташдан озод қилишга тақдим этиш учун

асос бўладиган касалликлар

РЎЙХАТИ



1. Сил касаллиги.


1.1. Тез ривожланувчи фиброз - кавернали ўпка сили ёки бронх оқма яраси билан туташган плевраларнинг туташган сурункали ялпи эмпиемаси ўпка фаолияти етишмовчилигининг II-III даражаси белгилари билан. Бу жараён касалликнинг марказий ўчоғи жойлашган ўпкада асосий фиброзли каверна ёки бронх оқма яраси билан туташган плевраларнинг ялпи эмпиемаси билан ажралиб туради. Бу ҳолда бактерияларга қарши қаратилган адекват даволаш муолажалари ўтказилишига қарамай ўпка бронхлар диссеминацияси ўчоқлари бор бўлган кўп ёки кам ривожланган фиброз (цирроз), плевраларнинг ёпишиб, битиб қолиб дағалланиши, иккиламчи эмфизема, бронхоэктаз, пневмосклероз ва ўпканинг сурункали бошқа ўзгаришларининг ҳосил бўлиши, бронхлар орқали янги ўчоқ ҳосил бўлиши қайд этилади. Бу жараён ҳар хил шаклдаги ўпка сили касалликларининг охирги босқичи бўлиб, уларнинг нохуш кечаётганлигидан далолат беради, II-III даражали ўпка фаолияти етишмовчилиги билан асоратланган, ўқтин-ўқтин қон туфуриши (ўпкадан қон келиши)ни, сил микробактериясининг доимо балғам билан ажралиб чиқиши ҳолатларини ўз ичига олади. Тез ривожланувчи фиброз-кавернали ўпка силини ёки сурункали эмпиемани аниқлашда бемор ҳаёти давомида касалликнинг узоқ вақтдан бери кечаётганлигини, ўқтин-ўқтин қўзғалишларини, меҳнат қобилиятининг тамоман йўқолиши билан кечишини ҳисобга олмоқ керак. Ўтказилиши шарт бўлган рентген, томография текширувларида, шунингдек, клиник лабораторияларда ўпка тўқималарининг сезиларли бузилишлари ва фиброз ўзгаришлари ҳамда шу касалликнинг асоратлари аниқланиб, тасдиқланиши керак.


1.2. Ривожланувчи цирротик ўпка сили, ўпка юраги мавжуд бўлган ва ўпка ёки ўпка-юрак етишмовчилигининг II-III даражаси ёки бронхоэктазлар ва ўқтин-ўқтин қон туфуриш (ўпкадан қон кетиш) белгилари билан.

Касалликнинг бу кўриниши сил жараёни иккала ўпкада ривожланган бўлиши ёки бир ўпкани бутунлай қамраб олган ва бошқа ўпкада эмфизема ривожланиши билан намоён бўлади. Биринчи ўринда беморда хансираш ривожланган бўлиб, ўпканинг ҳаёт ҳажми ва унинг компонентлари кескин камайган бўлади. Ўпка юрагининг субкомпенсация ва декомпенсация синдроми ривожланади. Беморда ҳансирашдан ташқари цианоз, тахикардия, юрак тонларининг бўғиқлиги кузатилади.

Шаклланган бронхоэктазларнинг клиник кўринишида қайталанувчи қон туфуриш (ўпкадан қон кетиш)лар ўрин олган бўлади. Асоратнинг бу кўриниши бемор ҳаёти учун ўта хавфли ҳисобланади.

Беморнинг ректгенологик суратида актив ўпка сили каверналари турлича, яъни деформацияланган, тирқишсимон, катта бўлиши мумкин. Ўчоғли ўзгаришлар битта-яримта ёки кўплаб бўлиши, диссеминация ўчоқлари битта ёки иккала ўпкада бўлиши кузатилади. Ушбу ташхисни тасдиқлаш учун ўпканинг рентген, томография, қон ва балғамнинг клиник-лаборатория текширувлари ўтказилиши шарт.


1.3. Ўткир диссеминацияли ўпка сили менингиал формаси ёки ўпканинг казеоз яллиғланиши мавжудлиги билан.

Касалликнинг бу кўринишида бемор аҳволининг оғирлиги, кескин умумий ҳолсизлик, адинамия кузатилиши мумкин ҳамда ривожланган сил заҳарланиш белгилари билан кечади. Умумий сил заҳарланиш белгиларидан ташқари менингит ва менингоэнцефалит белгилари яққол аниқланади. Люмбал пункция орқали орқа мия суюқлиги текширилиб турилиши шарт.

Ўткир диссеминацияли ўпка силининг махсус формаларидан бири бу рентгенологик суратда диссеминация ўчоқлари йирик бўлиб, лобуляр казеоз яллиғланиш кўринишида бўлади. Бундай рентгенологик суратни "Қорли тўфон" деб ҳам юритилади.

Ушбу ташхисни тасдиқлаш учун ўпканинг рентгенография ҳамда қон ва балғамнинг клиник-лаборатория текширувлари (сил микробактерияларининг бор-йўқлигини текшириш) ўтказилиши шарт.


1.4. Тез ривожланувчи инфильтратив ўпка сили (ўпканинг казеоз яллиғланиши) ўпка фаолияти етишмовчилигининг II-III даражали кўринишлари билан. Бактерияларга қарши етарли даволаш ўтказилишига қарамай, бир ўпканинг субтотал жароҳатланиши, ниҳоятда катта ва бир нечта каверналарнинг ҳосил бўлиши, беморнинг аҳволи оғирлиги, заҳарланишнинг яққол белгилари билан ва ўпка фаолияти етишмовчилигининг II-III даражаси билан ажралиб туради. Бунда доимо балғамдаги сил микробактерияларини тарқатаётган иккала ўпка бронхлари диссеминация ўчоқлари, ўпкадан қон кетиш (қон туфуриш) ҳолатлари мавжуд бўлади. Ушбу ташхисни тасдиқлаш учун ўпканинг рентген, томография ҳамда қон ва балғамнинг клиник лаборатория текширувлари ўтказилиши шарт.


1.5. Ички аъзолар амилоидози билан асоратланган тез ривожланувчи деструктив шаклдаги умуртқа, йирик суяклар ва бўғимлар сили, сийдик чиқариш йўллари ўзига хос жараёни билан асоратланган икки томонлама буйраклар кавернали силини, буйраклар етишмовчилигининг терминал босқичига ўтиши бемор иш қобилиятининг бутунлай ва тамоман йўқолиши билан кечади.

Ҳамма тўқима ва аъзоларда дистрофик ўзгаришлар ҳамда шикастланган жойларнинг кенг қамровли емирилишлари билан ажралиб туради.

Контрактурага олиб келувчи бўғим халтачаларнинг чандиқлашиб кетиши ва чандиқли пайлар ҳосил бўлиши кузатилади. Сил спондилитида абцесслар, орқа мия фаолиятининг бузилишлари ва фалажлик кузатилади. Суяк - бўғин силини аниқлашда уларни икки (олд ва ён) томондан кўринишдаги суратларига, қоннинг клиник ва биохимик лаборатория текширувларига, Кох ва туберкулин синовларига, абсцесс қопчасидан олинган йиринг текширувига, шикастланган бўғимлардан ажралиб чиқаётган суюқликни лаборатория шароитида экиб ўстириш йўли билан текширилгандаги натижага, шу суюқликни ва регионар лимфа тугунларининг ҳужайра текширувларига асосланилади.

Сийдик ажратиш аъзоларининг тез ривожланадиган силини аниқлашда сийдикнинг клиник текширувига (сийдик таркибидаги йиринг, оқсил, цилиндрлар борлиги ва солиштирма оғирлигининг бирдек бўлиб қолиши), ўтказилиши шарт бўлган буйрак ва сийдик пуфаги атрофини қамраган рентген, экскретор урография, индигокарминли цистоскопия синови ва ретроград пиелографияга асосланилади.


2. Ўсмалар.


2.1.TNM халқаро таснифланиши (классификация) бўйича ҳамма хавфли ўсмаларнинг IV босқичи. Клиник ташхис одатда гистологик текширув асосида қўйилади.


2.2. Лимфа ва қон яратиш тўқималарнинг хавфли ўсмалари. Миелопролифератив ўсмалар.


2.2.1.Ўткир кечадиган лейкоз (ҳамма кўринишлари).


2.2.2. Сурункали миелолейкоз (кахексия, камқонлик, спленомегалия, геморрагия белгиларининг кучайиб бориши билан).


2.2.3. Терминал босқичдаги сурункали эритромиелоз.


2.2.4. Бош мияда қон қуйилиши ёки бош мия қон томирлари тромбози билан асоратланган эритремия.


2.2.5. Камқонлик, тромбоцитопения ва узлуксиз қайталайдиган инфекциялар билан асоратланган сурункали лимфолейкоз.


2.2.6. Камқонлик ва геморрагия аломатлари билан кечадиган терминал босқичдаги сурункали моноцитар лейкоз.


2.2.7. Остеодеструктив жараёнли, кўп сонли миелома (умуртқа ва оёқ суякларининг патологик синиши).


2.2.8. Бир ёки ундан кўпроқ экстралимфа аъзоларининг диффузли жароҳатланиши лимфа тугунларининг жароҳатланиши билан кечаётган IV босқичдаги лимфагранулематоз.


2.2.9. Периферик лимфа тугунларига ва ички аъзоларига метастаз билан кечаётган қайталанган хавфли ўсмалар IVбосқичи.


3. Ички секреция безлари касалликлари.


3.1. Қандли диабет касаллигининг I-II турлари, инсулинга тобе бўлиб (инсулин микдори бир кеча-кундузда 60 ўлчов бирлиги ва ундан кўп) оғир кечаётган ва яққол ифодаланган микроангиопатия; ретинопатия, полинейропатия белгилари мавжуд бўлган тури.


3.2. Иценко-Кушинг касаллиги ва синдроми, яққол ифодаланган асоратлари билан: умуртқа ёки найсимон суякларининг патологик синишлари, мушаклар атрофияси; кардиомиопатиянинг Ш-даражали қон айланиши етишмовчилиги билан; мия қон айланинш бузилиши натижасида икки ёки ундан ортиқ оёқ, қўллар ҳаракатларининг чуқур, турғун ва тиклаб бўлмайдиган бузилишлари.


3.3. Кахексия босқичидаги гипофизар етишмовчилиги (Симмондс касаллиги).


3.4. Диффуз токсик буқоқ. Тиреотоксикоз оғир шакли, асоратлари билан (эндокрин офтальмопатия, тиреотоксик юрак, мерцал аритмия ва юрак-қон томир етишмовчилигининг III-босқичи билан, жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган турлари).


3.5. Буйрак усти безининг сурункали етишмовчилиги оғир шакли (асоратлари ва доимий ўрин босувчи гармонлар терапиясига муҳтож бўлган).


3.6. Вазопрессин гармонининг тўлиқ етишмовчилиги билан (нейроэндокрин етишмовчилигининг оғир босқичи) ифодаланган қандсиз диабет касаллиги. Бунда беморда полиурия (организмда сийдикнинг бир кеча-кундуздаги миқдори 15-18 литрга етади), полидипсия, физик ва психологик астенизация, ошқозоннинг кенгайиши, тери ва шиллиқ қаватларининг қуриши, иситма, қон қуйилиши, эритроцитлардаги натрий миқдорини, гемоглобин ва қолдиқ азотнинг кўпайиши кузатилади.


4. Руҳий касалликлар.


4.1. Шизофреник психозлар: узлуксиз давом этувчи (оддий, гебефреник, кататоник, параноид) ва нохуш кечаётган хуружсимон-прогредиент шакллари.


4.2. Аралаш психотик ҳолатли, тез-тез алмашиб кечадиган маниакал ва депрессив фазали узлуксиз кечаётган маниакал-депрессив психознинг циркуляр хили.


4.3. Бош миянинг органик шикастланиши оқибатидаги психотик ўзгаришлари.


4.3.1. Синил деменциянинг барча шакллари (оддий, галлюцинатор-параноид бузилишлари билан, шу касалликнинг эрта бошланадиган тури, Альцгеймер ва Пик касалликларида бош миянинг ўчоқли атрофияси оқибатидаги деменция).


4.3.2. Атеросклеротик ақл заифлиги (психозсиз, депрессияли, галлюцинатор-параноид бузилишлари, ўткир фикр чалғиши сингари кўринишлари билан).


4.3.3. Корсаков психози (ичкиликбозлик, мия захми ёки жароҳатланиш оқибатида).


4.3.4. Органик деменция (энцефалит, менингоэнцефалит, мия захми, мия жароҳатланиши оқибатларида).


4.4. Сурункали руҳий касалликлар хусусиятига эга бўлаётган, соматик қисмни жалб қилиб прогредиент тарзида кечаётган, узоқ давом этаётган реактив психозлар.


4.5. Келиб чиқиши турлича бўлган сурункали психозлар.


4.5.1. Системали инфекция сабаб бўлган прогредиент ёки қайталаниб кечаётган симптоматик психозлар.


4.5.2. Заҳарланиш оқибатида келиб чиққан узоқ давом этадиган ёки қайталаниб кечаётган психозлар (тиклаб бўлмайдиган, руҳият ўзгаришларининг кўпайиб бориши билан).


4.6. Шахснинг патологик ривожланишидаги, тез-тез қайталаниб, узоқ муддатда давом этадиган декомпенсация босқичдаги бузилишлари (психопатиялар).


4.7. Эпилепсия.


4.7.1. Даволанишнинг таъсири бўлмагач, сурункали жараён тусини олаётган узоқ кечадиган эпилептик психоз.


4.7.2. Руҳий ўзгаришлари яққоллашиб ва кучайиб бориши, пароксизмал бузилишлари мураккаблашган ва ўта яққол ҳолатлар.


4.7.3. Эпилептик ақл заифлиги.


4.8. Бош мия жароҳатланиши оқибатида келиб чиққан, руҳий ўзгаришларнинг турғун белгилари билан кечадиган сурункали психозлар.


5. Асаб тизими ва сезги аъзоларининг касалликлари.


5.1. Бош ва орқа миянинг қон томирларидаги ўзгаришлар сабаб бўлган касалликлари: мия қон айланишининг эмболик, геморрагик, ишемик ёки аралаш ўткир бузилишлари; III босқичдаги сурункали энцефалопатия ва миелопатия, жабрланиш (травма сабаб бўлмаган бирламчи субарахноидал қон қуйилиши туфайли, мияда ўчоқли шикастланишнинг яққол ифодаланган, турғун белгилари, гемипараплегиялар, чуқур геми- ва парапарезлар, бемор ўзининг қаердалигини ва қаймаҳал эканлигини англай олмаслиги, акинетико-ригидлик аломатлари) бўлган ва ташхис аниқ қўйилган ҳоллар.


5.2. Бош ва орқа миянинг органик шикастланишига олиб келган, марказий нерв системасининг юқумли, демиелинловчи касалликлари, мия фаолиятининг чуқур, турғун бузилишлари (оғир даражадаги фалажлар, нерв сезгирлиги фаолиятининг бузилишлари, трофик бузилишлар, яққол ифодаланган акинетико-ригидлик аломатлари) ва касаллик жараёнининг кучайиб бориши.


5.2.1. Иккиламчи йирингли менингитлар.


5.2.2. Бирламчи вирусли энцефалитлар.


5.2.3. Бош мия абсцесси.


5.2.4. Орқа мия қаттиқ пардаси абсцесси ва сил касаллиги сабаб бўлмаган гранулёмалар.


5.2.5. Нейрозахм.


5.2.6. Нерв системасининг сил касаллигидан шикастланиши.


5.2.7. Тарқалган склероз.


5.2.8. Бош мия функцияларининг турғун, чуқур бузилиши билан кечадиган тарқалган энцефаломиелит.


5.2.9. Шилдер энцефаломиелити.


5.2.10. Ўткир ва сурункали яллиғланган демиелинловчи полиради-кулоневропатиялар.


5.3. Марказий асаб тизимининг жароҳатланиши оқибатидаги касалликлари, мияда ўчоқли шикастланишнинг яққол, турғун белгилари (геми ва параплегиялар; чуқур гемипарезлар) бўлган ҳоллар.


5.4. Тез кечиб, кучайиб бораётган касалликлар, ҳаракат, сезги ва вегетатив трофик фаолиятларнинг турғун, яққол ифодаланган бузилиши ва ўтказилаётган даво таъсир қилмаётган ҳоллари:


5.4.1. Бош мия ўсмалари.


5.4.2. Бош-орқа мия ўсмалари.


5.4.3. Орқа мия ўсмалари.


5.4.4. Сирингобулбия.


5.4.5. Гепатоцеребрал дистрофия (гепатовентрикуляр дегенерация, Вильсон-Коновалов касаллиги).


5.4.6. Орқа ва бош мия атаксиялари.


5.4.7. Ёнланма амиотрофик склероз.


5.4.8. Миастения.


5.5. Бутунлай кўрлик, шунингдек яхши кўрадиган кўздаги кўриш равшанлиги, касалликлар туфайли бўлган ўзгаришлардан сўнг 0,03 дан ошмай қолган ва уни тузатиб бўлмайдиган ёки иккала кўздаги кўриш бурчаги бир ҳилда 10 даражага торайиб қолган ҳоллар.


6. Қон айланиш аъзоларининг касалликлари.


6.1. II-III даражадаги қон айланиши етишмовчилиги бўлган, тез ривожланувчи ва даволаш таъсир этмайдиган юрак касалликлари.


6.1.1. Жарроҳлик йўли билан ҳам даволаб бўлмайдиган констриктив перикардит.


6.1.2. Юракнинг орттирилган ва туғма нуқсонлари.


6.1.3. Бактериал эндокардит, унинг узоқ давом этувчи шакли.


6.1.4. Кардиомиопатия (унинг қон ҳаракати сусайиб қолган, гипертрофик обструктив ва диллятацион шакллари).


6.1.5. Эндомиокардиал фиброз.


6.1.6. Миокардит оқибатидаги кардиосклероз.


6.1.7. Юракнинг ишемик касаллиги.


6.1.8. Юрак ритмининг бузилиши.


6.1.9. Юқумли-аллергик миокардит.


6.2. Гипертония касаллигининг III босқичи.


6.2.1. Юрак ритмининг турғун бузилиши ва қон айланишининг кучайиб борувчи етишмовчилиги бўлган трансмурал ёки катта ўчоқли қайталанган миокард инфаркти.


6.2.2. Қон айланиш етишмовчилигининг III даврида.


6.2.3. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III даврида.


6.3. Гангреноз-некротик босқичдаги, камида иккита қўл оёқ энг йирик қон томирларининг шикастланиши билан кечадиган артерия касалликлари.


6.3.1. Облитерацияловчи эндоартерит.


6.3.2. Облитерацияловчи атеросклероз.


7. Нафас олиш аъзоларининг касалликлари.


Ўпканинг тарқалган пневмосклерози, эмфиземаси, сурункали "ўпка юраги"нинг декомпенсация босқичи, III даражали нафас етишмовчилиги, терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги мавжуд бўлган, ўпканинг носпецифик касалликлари.


7.1. Сурункали обструктив бронхит.


7.2. Бронхиал астма.


7.3. Бронхоэктаз касаллиги.


7.4. Ўпка абсцесси.


7.5. Плевра эмпиемаси.


7.6. Турли сабаблар туфайли келиб чиққан пневмокониозлар.


7.7. Идиопатик фиброзловчи альвеолит.


7.8. Саркоидоз.


7.9. Бирламчи эмфизема.


7.10. Иккала ўпканинг тарқалган эхинококкоз касаллиги.


7.11.Иккала ўпканинг ялпи поликистоз (альвеокистоз) касаллиги.


7.12. Замбуруғ-стафилококклар таъсирида келиб чиққан иккала ўпканинг зотилжам касаллиги.


8. Овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликлари.


8.1. Кахексия босқичидаги, сўрилиш жараёнининг ўта бузилганлиги билан кечувчи ичак ва бошқа овқат ҳазм қилиш аъзоларининг касалликлари.


8.2. Декомпенсация босқичидаги, гиперспленизм, портал гипертензия ҳамда жигар ҳужайраси етишмовчилиги бўлган ҳар хил сабаблар келтириб чиқарган жигар циррозлари.


8.3. Қорин бўшлиғи аъзоларининг тарқалган эхинококкоз ва альвеококкоз касаллиги, жигар ёки буйрак етишмовчилиги билан.


9. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III босқичи билан кечадиган буйрак касалликлари.


9.1. Сурункали гломерулонефрит.


9.2. Сурункали пиелонефрит.


9.3. Гидронефроз.


9.4. Буйракнинг киста касаллиги.


10. Суяк-мускул тизими ва бириктирувчи тўқима касалликлари: касаллик жараёнининг тўхтовсиз ўта кучайиб бориши ва буйрак фаолиятининг терминал босқичдаги сурункали етишмовчилиги ёки III даражали қон айланиши етишмовчилиги ёхуд марказий нерв системасида турғун бўлган ўчоқли шикастланиши (геми, параплегиялар, гемипарапарезлар) ёки кўндаланг тарғил мускулларнинг ёйилган шикастланиши дисфагия, дизартрия аломатлари билан.


10.1. Ревматизм артрити.


10.2. Геморрагик васкулит.


10.3. Анкизловчи спондилоартрит (Бехтерев касаллиги).


10.4. Системали қизил волчанка.


10.5. Дерматомиозит.


10.6. Тугунчали периартрит.


10.7. Системали склеродермия.


11. Моддалар алмашинуви касалликлари: подагра (подагрик нефропатия ва буйрак фаолиятининг терминал босқичдаги сурункали етишмовчилиги билан).


12. Анатомик нуқсонлар: жазони ўташ даврида касалланиш ёки жароҳатланиш оқибатида иккала қўл ёки оёқнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши, шунингдек бир оёқ ва бир қўлнинг юқори қисмидан ампутация қилиниши.


13. Нурланиш касаллиги.


13.1.Ўткир кечадиган нурланиш касаллиги.


13.1.1.Ўткир кечадиган нурланиш касаллигининг авжига чиққан давридаги барча оғирлик даражалари (I-IV).


13.1.2. Нурланиш оқибатида тери куйган жойларидаги ўзгаришлар авжига чиққан даврининг I-IV оғирлик даражалари.


13.1.3. Ўткир нурланиш касаллигининг асоратлари.


13.1.3.1. Тез чарчаш билан кечадиган астеник аломатлар ва бошқарув

системасининг энг биринчи галда нерв, қон томирлари тизимларининг функционал етишмовчиликлари билан.


13.1.3.2. Асаб ва қон томирлари тизимининг органик шикастланиш аломатлари мия ва периферик қон айланишнинг бузилишлари билан.


13.1.3.3. Таҳлилдаги қон кўрсаткичларининг турғун эмаслиги яққол ифодаланган цитопеник аломатлари, иликнинг гиперплазик кўринишлари билан (лейкоцитлар сони 3,0x10 дан кам, тромбоцитлар сони 1,5x10 дан кам).


13.1.3.4. Одам танасида чуқур трофик, дегенератив ва склеротик ўзгаришлар, кейинчалик пайдо бўлган радиацион яралар, оғриқ аломатлари билан.


13.1.3.5. Контрактуралар ва ампутацион нуқсонлар.


13.1.3.6. III-даражали нур катарактаси (яхши кўраётган кўзда кўриш равшанлиги 0,1-0,5 бўлганда).


13.2. Сурункали нурланиш касаллиги шаклланиш даврининг II-IV даражали оғирлашган ва унинг узоқ муддат ўтган даври (касалликнинг кучайиб борувчи босқичида).


13.3. Кейинчалик намоён бўлган нурланиш таъсирлари (қон ишлаб чиқарувчи тўқималарда, суяк тўқималарида, ўпкада, жигарда пайдо бўлган хавфли ўсмалар).

Нурланиш касаллиги ва нурнинг таъсирлари ҳақидаги ташхис комиссия томонидан тиббиёт радиологияси мутахассислари иштирокида биргаликда қўйилади.


14. Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС)нинг турғун клиник белгилари пайдо бўлган даврининг қуйидаги ҳоллари: Капоши саркомаси, нафас олиш, ошқозон-ичак, асаб тизимлари ёки бошқа аъзолар ва тизимлар касалланиши.


15. Мохов касаллигининг ҳамма кўринишлари.


16. Қандли диабет касаллиги билан йўлдош бўлган ҳамда гормонга тобе бўлиб, остеопороз ва гипертония касалликлари билан асоратланган пўрсилдоқ чин яра.



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Тиббиёт бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг

2000 йил 18 декабрдаги

260-сонли буйруғига

4-ИЛОВА




Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлигининг Марказий махсус

тиббий комиссияси

ТАРКИБИ



Комиссия раиси - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.


Комиссия раисининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, унинг ўзи Бириктирилган контингентга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил қилиш бўлими бошлиғи.


Комиссия аъзолари:


1. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош психиатри.


2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош терапевти.


3. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош жарроҳи.


4. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси бош фтизиатри.


5. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси штатдан ташқари бош невропатологи.


6. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси катта мутахассис фтизиатри.


7. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси Бириктирилган контингентга даволаш-профилактика ёрдамини ташкил қилиш бўлими бошлиғининг ўринбосари (котиб).





Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлигининг

2000 йил 18 декабрдаги

260-сонли буйруғига

5-ИЛОВА




Маҳкумларни тиббий кўрикдан ўтказувчи Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг Марказий махсус тиббий комиссияси фаолиятини доимий равишда таҳлил қилиб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1997 йил 31 декабрдаги 257-сонли буйруғининг 4.2 банди "ИИВ МТК ҳисоботи" (1-илова) ва "035-3-У-И-рақамли шаклдаги тиббий ҳужжат" (2-илова) бланкалари намуналари билан тўлдирилсин.


Муассаса турининг коди ___________

ИИВ, ИИББ, ИИБ, ЖИЭББ

_______________________________

муассаса Тиббиёт бўлими

(махфийлик белгиси)

хизмати коди _______________________

____________________________________

(ҳисоботни кабул килувчи идора номи)

Ким томонидан тақдим этилади_______

____________________________________

(ИИВ, ЖИЭББ, ИИББ, ИИБ номи)

____________________________________

____________________________________

(ҳисоботни юборувчи муассаса номи)

СТАТИСТИК

ҲИСОБОТ

ИИВ МТК

ҳисоботи


Почта орқали - ярим йилда бир марта

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ИИБ Махсус тиббий комиссиялари ярим йиллик ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Ўзбекистон Реепубликаси ИИВ Тиббиёт бошқармасига ҳисобот юборадилар.


200___ йил ______-ярим йиллик учун ЖИЭМларда сақланаётган оғир касал маҳкумларни касаллиги туфайли муддатидан илгари жазони ўташдан озод қилишга тавсия этувчи Махсус тиббий комиссия фаолияти бўйича ҳисобот.

(Контингент номи, муассаса тури)

Ўзбекистон  Республикаси ИИВ

035-3-У-И рақамли шаклдаги тиббий ҳужжат

Муассаса номи


Тр

сони


Фамилияси,

исми-шарифи,

туғилган йили,

ЎзР ЖК

моддаси, жазо

муддати ва

бошланган сана


Бемор

касалхонага

келган сана ва

қандай ташхис

билан

юборилган


Бемор

касалхонада

текширилгандан

сўнг қўйилган ва

махсус тиббий

комиссия

кўригига тақдим

этилган ташхис,

сана


Махсус

тиббий

Комиссия

мажлиси

ўтган сана

ва қабул

қилинган

қарор


Муассаса

маъмурияти

ҳужжатларн

и судга

юборган

сана


Суд

мажлиси

бўлган

сана, суд

чиқарган

қарор


Изоҳ (суд озод

этган сана, суд

кунигача етмай

вафот этган сана,

суд рад этгандан

сўнг вафот этган

сана, ҳужжатлари

қайтадан судга

тақдим этилган

сана) тагига

чизилсин


1

2

3

4

5

6

7

8